-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
Комилжон Тожидинов: “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинларда барча жамоалар майдонга ўзгача иштиёқда тушади”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув санасида 25 ёшга тўлган “лочинлар” ярим ҳимоячиси Комилжон Тожидинов бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бўлажак рақибимиз “Бунёдкор” гарчи жорий мавсум баҳсларини омадсиз ўтказаётган бўлсада, мазкур баҳсда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Умуман олганда, “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинларда барча жамоалар майдонга ўзгача иштиёқда тушади. Биз ўтган турда Олмалиқда ОКМКга аламли тарзда имкониятни бой бериб, мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Шунинг учун бўлажак ўйинда ишқибозларимизга қувонч улашиш, уларнинг ишончларини оқлаш, ғалаба иштиёқида майдонга тушиб, мухлисларга хурсандчилик улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Умуман олганда, Суперлиганинг бу йилги беллашувлари кескин курашлар остида кечмоқда ва учрашувлар натижаларини олдиндан башорат қилиш қийин. Ҳар бир жамоага ҳурмат билан ёндошиш керак.
Ишқибозлардан эса бўлажак ўйинда жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.
Жорий мавсумда жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман, – деди Комилжон Тожидинов.
"Навбаҳор" ПФК хизмати.Манба: www.pfcnavbahor.uz.Киритилган сана: 19.08.2024 16:59.
Ўқилди: 497 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |