-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Александр Хомяков: «Келинглар, хурсандчилик қилайлик»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
Ярим финал ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Андижон» бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.
— Ажойиб ғалаба билан табриклайман. Ҳозир ҳиссиётларингиз қандай?
— Албатта, ажойиб. Бундай ғалабадан кейин барчаси ёқимли. Келинглар, хурсандчилик қилайлик. Барча мухлисларни, жамоамни, ҳамма-ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Дарҳақиқат, бу тарихий ғалаба бўлди. Ҳозир бирор жойида ўхшади ёки ўхшамади, дейиш қийин. Энг асосийси, биз ғалаба қозондик. Ҳозир ўйин ҳақида тўлиқ таҳлил қилмайликда, хурсандчилик қилишни давом эттирайлик. Йигитларга катта раҳмат. Улар ўйинни ташлаб юборишмади, охиригача курашишди. Омад биз томонда бўлди.
— Бир неча кун аввал чемпионатда жамоангиз «Сурхон»га ютқазганди. Бу сафар анча жиддий қаршилик кўрсатдинглар. Шундан кейин рақибни яхши ўрганганмидингиз? Бунинг сири нимада?
— Ҳамма сирни очишим керакми (кулади)? Рақибни ўрганиб чиққандик. Улар ҳам бизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларимизни таҳлил қилиб чиқишган. Қўлимиздан келганича бугун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бундай учрашувларда асосий вақтда дуранг бўлса, кимдир жисмонан ва руҳан яхши тайёрланган бўлса, ўйинда ютиб кетади. Иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши ўргангани кўриниб турди. Ўйин давомида гол ўтказиб юбормадик. Рақиб бизни яхши ўрганган экан. Улар ҳам финалда ўйнашга лойиқ эди, деб ўйлайман. Қайсидир жиҳатларда ўйинимиз ўхшамади, қайсидир пайтларда ўхшади. Бизга омад кулиб боқди.
— Самиев пенальтидан гол ура олмаганида қандай ҳиссиётлар бўлди?
— Қандай ҳиссиёт бўлиши мумкин? Пенальти бу лотерея. У гол уриши керак эди. У ердаги вазият ҳақида фикр билдириш қийин. Албатта, жавобгарлик ва масъулият бор. Қайтанга, бундай паллада дарвозабонга осон. Чунки тўпни тепадиган футболчида масъулият жуда юқори бўлади. У қадар ҳиссиётга берилмадим. Яна вақтимиз ва имкониятимиз борлиги учун ишонч билан кутиб тургандим. Битта пенальтидан фойдалана олмаганимиз билан ютқазмаслигимизни ва имкониятимиз борлигини билардим. Ғалабага ишонгандим.
— Бектемир Абдуманнонов биринчи даврадан кейин негадир олдингидек ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. Бугун ҳам захирага олинаётганида норози кайфиятда бўлди...
— Кўриб турибсиз, жамоа ўйини инқироз ҳолатида эди. Чемпионатдаги кетма-кет 4 та мағлубият ҳам футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган. Ҳа, қанотлардаги футболчиларимизнинг ўйини тўлиқ ўхшамаяпти. Бу тўғри. Ҳужумлар ва қарши ҳужумлар ва қанотлардан ўйин ташкил қилишимизда муаммоларимиз борлигини ва биринчи даврага нисбатан яхши эмаслигини билиб турибмиз ва уларни бартараф қилишга ҳаракат қиляпмиз. Кубок финалига чиққанимиздан кейин энди бироз танаффус бўлади. Чемпионат бошлангунича ўзимизга келиб олиб, камчиликларимизни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 31.08.2024 06:14.
Ўқилди: 1392 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |