-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«Бухоро» иштирокидаги ўйинлар Бухорога қайтиш арафасида
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Про-лига » Умумий
Рукн: Янгиликлар
10-сентябрь куни Лига мутахассислари Бухорога ташриф буюрди ҳамда Бухоро вилояти футбол академияси қошида бунёд этилган стадионда давом этаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.
Шу куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бевосита стадионга келиб, Лига раҳбарияти билан учрашди. Стадион билан боғлиқ муаммо сабаб «Бухоро» катта футболдан четда қолиб келаётганди. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорликда янги стадиондаги таъмирлаш ишларига зўр берди. Яна бир неча кундан сўнг мазкур аренада катта футбол учрашувини ташкил этиш имконияти бўлади.
Лига эътибор қаратилиши ва ўзгартирилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз хулосасини тақдим этди. Қурувчилар ҳамда вилоят футбол ассоциацияси раҳбарияти бир ҳафта ичида масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берди. Бу эса стадионда Пролига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин.
Аренани Суперлига учрашувларига тайёрлаш учун эса бироз вақт керак. Стадионларга қўйилаётган талаб декабрь ойининг биринчи ярмига қадар амалга оширилса, «Бухоро» 2025 йилги мавсумни ҳам мазкур аренада ўтказиш имкониятини қўлга киритади. Бунинг учун прожекторлар ўрнатилиши, майса парвариши учун зарур техника харид қилиниши, стадионни йил давомида керакли озуқа ва витаминлар билан таъминлаш, унинг парвариши учун жавобгар бўлган персонал учун сарф-ҳаражатлар сметаси керакли ташкилотлар томонидан тасдиқланиши керак. Мазкур масала юзасидан Лига ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти келишиб олди.
Стадион 10 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира олади. Айни вақтда унинг техник зонасини қуриш ва пардозлаш ишлари давом этмоқда. Барча масала келишув асосида амалга оширилса, бир неча ой ичида Бухорода Суперлига учрашувларини қабул қила оладиган даражадаги стадион тайёр бўлади. Ҳавонинг салқинлашаётгани ва айни вақтга қадар амалга оширилган ишлар эса «Бухоро» клубига мазкур аренада Пролига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этади.
Бир неча кундан сўнг Лига мутахассислари Бухорога қайта боради ва стадионнинг мавсумга тайёрлиги масаласида қўшимча ахборот тақдим этади.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 13.09.2024 23:52.
Ўқилди: 1471 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |