-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон кубоги финали чипталари 1 октябрь — дам олиш кунида водийнинг уч шаҳрида сотувга чиқади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Финал
Рукн: Янгиликлар
5 октябрь куни Фарғонада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви учун чипталар мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрь куни сотувга чиқарилади. Улар Фарғонадаги "Истиқлол", Намангандаги "Марказий" ҳамда Андижондаги "Бобур арена" кассаларида сотилади.
Аввалроқ Лига "Андижон" ва "Навбаҳор" клуби раҳбарлари ҳамда мухлислари билан учрашув ўтказган бўлиб, мазкур масала қандай тартибга солиниши борасида келишувга эришганди. Унга кўра, "Истиқлол" стадионининг 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20-секторлари "Андижон" мухлислари учун ажратилади. "Навбаҳор" мухлислари эса 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-секторлардан жой олиши мумкин. Ҳар икки клуб мухлислари чипталарни ўз ареналари кассаларига жонли навбатга туриш орқали сотиб олишлари мумкин. Навбатда турган ҳар қандай шахс кўпи билан 4 дона чипта харид қилиши мумкин бўлади.
Чипта савдоси масаласида Лига iTicket билан ҳамкорлик қилади. "Истиқлол" стадионидаги шароит ҳамда беллашувга бўлган қизиқишнинг катта эканлигидан келиб чиқиб, электрон чипталар савдоси йўлга қўйилмайди. Бунда қалбаки чипталар савдосининг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилади. Чипта махсус қоғозларда чоп этилган ва ҳимоя белгисига эга бўлиб, футбол мухлисларига уларни фақат касса орқали сотиб олиш, бегона шахслар қўлидан харид қилмаслик тавсия этилади. iTicket мухлисларнинг стадион турникетларидаги ҳаракатларини тартибга солиш масаласида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Бунда қалбаки чипталарни аниқлаш услубидан фойдаланилади ҳамда уларга қарши чоралар кўрилади. Келишувга кўра, мухлисларнинг турникетлар томон ҳаракатлари махсус тўсиқлар билан тартибга солинади.
Аввалроқ хабар берилганидек, 2024 йилги футбол мавсуми учун чиқарилган аккредитациялар билан стадионга кириш имконияти мавжуд эмас. Лига финал ўйинида ишлайдиган техник ходимлар ҳамда ОАВ вакилларини фақатгина финал учун чиқарилган махсус аккредитациялар билан таъминлайди. Шунингдек, чипталар савдосида сунъийлик ва кўзбўямачиликка йўл қўймаслик мақсадида клублар расмийлари ҳамда Лига вакиллари iTicket хизматчиларига бевосита кўмаклашади.
Чипта харид қилган андижонлик футбол мухлисларидан 5 октябрь куни "Истиқлол" стадионининг Ислом Каримов номли Фарғона кичик ҳалқа йўлига туташган ҳудуддаги 2-кириш дарвозаси орқали, наманганлик ишқибозлардан эса стадионнинг "Умид ниҳоллари" кўчасига туташган ҳудуддаги 1-кириш дарвозаси орқали финалга ташриф буюриши сўралади. Бунда нафақат турникетлар, балки машиналар учун автотураргоҳ ҳам алоҳида бўлади. Мухлислар секторларга киришда соат кўрсаткичларига тескари йўналишда, стадионни тарк этишда эса соат кўрсаткичлари йўналишида ҳаракатланади.
Стадионнинг 5-SIP сектори учун чипта нархи 200 минг сўмни ташкил этади. Мазкур сектор учун чипталарнинг аксар қисми Лига томонидан ҳомий ва ҳамкор ташкилотларга тақдим этилади. 3, 4, 6, 7-секторлар 150 минг сўмдан, 19, 20, 22, 23-секторлар 100 минг сўмдан, қолган барча секторлар 75 минг сўмдан сотувга чиқарилади. Бунга қадар "Истиқлол" стадионига кириш учун чиқарилган йиллик абонементлар билан финал беллашувини томоша қилиш имконияти мавжуд эмас.
Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 29.09.2024 03:35.
Ўқилди: 2954 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |