-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Асила Мирзаёрова: “Ташкилотчилар биттагина уриниш берди. Унда сакрай олмай, югуриб ўтиб кетдим”
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » енгил атлетика
Рукн: Янгиликлар
Париж Паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган Асила Мирзаёрова мусобақада учраган қийинчиликлари ҳақида сўзлади.
“Жонли эфир мусобақанинг фақат бошланган пайтидан олиб беради. Сакрашгача 32 метр югураман-ку, ўша “разбег” дейилади бизда. Биз бу масофани метрда ўлчаб олишимиз керак, кейин унга 2-3 марта сакраб кўришимиз керак. Ўйингоҳда 5 минг метрга югуриш турнири бошланиб қолди. Мусобақалар бир вақтга қўйилган экан. Стадион жуда шовқин эди, мен ҳеч нарса эшита олмадим. Ташкилотчилар биттагина уриниш берди. Шунда ҳам сакрай олмадим, югуриб ўтиб кетдим. Мураббийим улардан яна битта “пробний” беришини сўради. Аммо вақт ёпилиб қолди. Мусобақа вақти бошланиб қолди. Ўшанда бизга ҳакамлар қизил карточка кўрсатди. Шунда мен “пробний” керакмас, ўзим сакрайман, дедим — бошқа иложим йўқ эди.
Бизда бир метрлик доска бор. Ўшанга тушишни текширволишимиз керак. Агар унга етмасак, кам натижа кўрсатасиз. Агар ундан ўтиб кетсангиз, ҳисобга олмайди. Худога шукр, бир хил темпда югурганим учун яхши тушволдим”, деди Мирзаёрова.
Бундан ташқари, спортчи икки мусобақа бир вақтда келиб қолгани қўшимча қийинчилик туғдирганини маълум қилди.
“Шу пайтда (узунликка сакраш мусобақаси пайти) 400 метрга югуриш мусобақаси бошланди. Унда қатнашмайман десам, ҳакамлар яна қизил карточка кўрсатишмоқчи. Ноилож иккинчи уринишдан сўнг югуриб келдим. Иккита мусобақада иштирок этиш қийин. Мен биттасини танлашга мажбур бўлдим. Мусобақада секин югуриб куч тежаб қолдим ва сакрашда давом этдим.
Олимпиадага 4 та спорт турида лицензияни қўлга киритдим: 100, 200, 400 метрга югуриш ва узунликка сакраш мусобақалари учун. Мураббий битта бўлса-да олтин медал олишим кераклигини айтди, шунинг учун асосий эътиборни сакраш мусобақаларига қаратдик”, дейди Олимпиада рекордчиси.
Аввалроқ спортчи қандай қилиб кўриш имкониятидан маҳрум бўлгани, ҳали ҳам кўриш қобилиятини тиклашга умид қилаётганини маълум қилганди.
Маълумот учун, Париждаги мусобақада Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этган Асила Мирзаёрова 5,24 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.
Унга 200 минг АҚШ доллари, Tahoe автомобили ва Тошкент шаҳридан коттеж совға қилинди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев спортчини “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 08.10.2024 14:16.
Ўқилди: 2020 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |