-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона 1 - 0 Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
"Ривер Плейт" - энг сермухлис клуб!
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Миллий чемпионатлар » Бразилия чемпионати
Рукн: Янгиликлар
Ҳозирча Америка кубоги ва Европа чемпионати ғолиблари - Аргентина ҳамда Испания миллий жамоалари ўртасида бўлиши кўзда тутилган ўйин (Финалиссима)нинг санаси ҳам, режаси ҳам мавҳум.
Ҳаттоки, қитъалараро жангнинг бўлиш-бўлмаслиги ҳам номаълум. Лекин Аргентина томони ўз вариантини илгари сургани ҳақида хабарлар йўқ эмас. Унга кўра, Жанубий америкаликлар итальянларни «Монументал» аренасида қабул қилишга тайёрлар. Гап «Ривер Плейт» клубининг сиғими 84,5 мингга тенг уй стадион ҳақида кетмоқда. Бошқача таърифласак, «Монументал» сайёрамизда энг кўп мухлис тўплаётган стадиондир. Шунингдек, у сиғими бўйича Жанубий Америкада 1-ўринда туради.
Ҳа, ҳайрон қолманг, «Ривер Плейт» ўйинларига ҳаттоки, Дортмунд «Боруссия»си баҳсларига нисбатан ҳам кўпроқ мухлис ташриф буюради. Дарҳақиқат, кўпчилик «Сигнал Идуна Парк»ни энг кўп мухлис тўплайдиган арена сифатида билади. Аммо бундай эмас экан. Қисқаси, мухлисларнинг ўртача ташрифи бўйича кучли 10та стадионнинг 8таси Европада жойлашган бўлсада, етакчилик Жанубий Америка футболи вакили томонида. «Монументал» аренасининг расмий ҳужжатларда кўрсатилган сиғими - 84567. Диққат қилинг, бу «дошқозон» деярли ҳамиша 100 фоиз тўлади! Ҳар ҳолда, мавсум-2023/2024да энг кўп мухлис тўплаган ареналар рўйхатида қайд этилган рақамлар шундан далолат бермоқда. Дортмунд «Боруссия»си эса рейтингнинг 2-қаторида, албатта. Диққатга сазовор томони, аввалги мавсум ўртача ҳисобда энг кўп мухлис жалб этган 10та клубнинг 8таси Европа ва 1таси Жанубий Америка вакили бўлса, яна бири Осиёдан - «Тракторсози» (Эрон). Ушбу жамоа Табризда жойлашган «Ёдгори Имом» аренасида ўйнайди.
Қўшимча маълумот берилишича, охирги 2 йил ичида «Ривер Плейт»нинг атиги 2та уй учрашувида «Монументал» трибуналари лиқ тўлмаган, холос. Аниқроқ айтсак, 2023 йилнинг февралида бўлган «Арсенал Саранди»га қарши баҳсни 82 минг мухлис кузатган бўлса, ноябрь ойида «Институто» билан ўйинга «атиги» 50 минг киши тушган. Бунинг сабаби шуки, охирги турдан ўрин олган ушбу учрашув амалда ҳеч нарсани ҳал қилмасди. Яна бир катта факт: «Ривер Плейт» бутун ўтган мавсум давомида аутсайдерлар қаторида юрди, шунга қарамай, жонкуяр мухлислар жамоани сира ёлғизлатиб қўйишмади. Кўпчилик Аргентинада катта мавқега эга «Бока Хуниорс»нинг кучли 10таликда эмаслигидан ҳайрон қолиши мумкин. Бунда ҳаммаси оддий: жамоанинг уй аренаси - «Бомбонера» 57 минг мухлисга мўлжалланган. Хуллас, «Бока» ҳар доим трибуналари тўла аренада ўйнайди, аммо унинг сиғими тарихий рақиб - «Ривер Плейт» стадионикидан анча кам.
Айтиш керак, «Монументал» - буюк стадион! Унинг биринчи чизмалари 1936 йили пайдо бўлган экан. Ўшанда клубнинг афсонавий президенти Антонио Веспучио Либерти стадион учун Бельграно туманидан ер ҳудуди сотиб олган. Ҳудуднинг қолган қисми эса Буэнос-Айрес шаҳар муниципалитети томонидан совға сифатида берилган. Орадан атиги 2 йил ўтгач, асосий қурилиш ишлари якунига етади ва Уругвайнинг «Пеньярол» клубига қарши кечган очилиш ўйинига 120 минг (!!!) мухлис тушади. Ҳа, ҳа, ўша пайт стадион сиғими анча баланд эди. Дарвоқе, «Ривер Плейт» улкан аренадаги илк ўйинни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, 120 минг мухлисга муносиб жавоб берган. 1958 йилга келибгина «Монументал» тўлиқ қуриб битказилади. Бунга клуб президенти Энрике Пардо даврида Омар Сивори трансфери учун «Ювентус»дан 10 миллион песо олингани имкон берганди. 1978 йилги Аргентина мундиали олдидан стадионларни модернизация қилиш учун катта маблағ ажратилади. Жумладан, «Монументал»да ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилади. Хуллас, «Ривер»га тўлиқ реконструция учун кредит берилади ва арена сиғими 85 мингга туширилади. Шундан кейин ҳам «Монументал» тез-тез ўзгартирилди: сиғими гоҳо оширилди, гоҳо камайтирилди. Охирги реконструкция ишлари эса 2023 йили олиб борилди.
А.АҲМЕДОВ тайёрладиМанба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 18.10.2024 22:59.
Ўқилди: 1035 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 33 | 76 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 32 | 51 |
7 | Мальорка | 33 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 32 | 39 |
14 | Валенсия | 33 | 39 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 32 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Валенсия | 1-1 | Эспаньол |
33-тур | Барселона | 1-0 | Мальорка |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |