-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Йирик мусобақаларнинг ҳал қилувчи ўйинларининг энг яхши тўпурарлари
Баҳо: +2Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Футболчилар » Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
Футболчи борки, ЧЛ ёки ЖЧ каби катта турнирлар финалида ғалаба голига муаллифлик қилиш орзуси билан яшайди. Хўш, 21-асрда топ-турнирларнинг ҳал қилувчи ўйинларида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида кимлар бор?
4-7-ўринлар. Роберт Левандовски - 8та гол. Польшалик голеадорга ўз миллий жамоаси билан Европа ёки жаҳон чемпионатининг асосий ўйинига чиқиш насиб этганича йўқ, лекин у клуб миқёсидаги катта финалларда кўп марта ҳал қилувчи ролда кўриниш берди. Хуллас, Левагол 8та алоҳида голи билан «Боруссия» Д. ва «Бавария»нинг совринлар ютишига ёрдам берди. Тўғри, Роберт ҳозирча «Барселона»да бундай муваффақиятга эришгани йўқ.
4-7 ўринлар. Самуэль Это'О - 8та гол. Камерун футболи фахри Левандовскидан фарқли ўлароқ, терма жамоалар турнирлари финалларида 2та гол урди. Аниқроқ айтсак, Самуэль Олимпиада ва Африка кубоги ҳал қилувчи учрашувларида рақиблар дарвозасига йўл топди. Камерунлик собиқ ҳужумчининг финал тамғасига эга қолган 6та голи клублар даражасида турнирларда кузатилган.
4-7-ўринлар. Неймар - 8та гол. Бразилиялик юлдуз аввалига ўз ватанида бўлиб ўтган ҳал қилувчи ўйинда порлаш уддасидан чиқди: 2011 йили Либертадорес кубоги финалида гол уриб, «Сантос» билан ғалабани тантана қилди. У шундан кейин катта финалларда «Барселона» ва «ПСЖ» клублари ва Бразилия миллий жамоаси учун голлар урди.
4-7-ўринлар. Криштиану Роналду - 8та гол. Португалиялик афсона фаолияти давомида «МЮ», «Реал» ва «Ювентус» учун финал ўйинларида 8та гол урди. Бироқ Криш 2004 ва 2016 йиллар Европа чемпионати ҳал қилувчи баҳсларида жамоасига ёрдам беролмади.
3-ўрин. Дидье Дрогба - 9та гол. Кот-д~Ивуар футболи афсонаси ушбу рўйхатнинг ўзига хос вакили ҳисобланади. Чунончи, Дидье финалларда урилган 9та голини ҳам «Челси» либосида нишонлаган. Энг муҳими, шубҳасиз, ЧЛ-2011|2012 финалида «Бавария» дарвозасига урилгани, албатта.
1-2-ўринлар. Эдинсон Кавани - 13та гол. Уругвайлик «Эль-Матадор»нинг финаллардаги голларидан «Наполи», «ПСЖ» ва «МЮ» манфаатдор. Бироқ Каванига Уругвай миллий жамоаси учун ҳал қилувчи баҳсда гол уриш бахти насиб этгани йўқ. Тўғри, у ЖЧ-2010да 3-ўрин учун кечган баҳсда рақиб дарвозасига йўл топгани билан мақтанишга ҳақли.
1-2-ўринлар. Лионель Месси - 13та гол. Аргентиналик юлдуз финалларда урган 13та голидан 11тасини «Барселона» сафида Чемпионлар Лигаси ва Испания кубогида нишонлаган. Хуллас, Лео Аргентина миллий жамоаси учун йирик турнирларнинг ҳал қилувчи ўйинларида атиги 2та гол урган. Муҳими, ҳар иккиси ЖЧ-2022 финалига тўғри келди ва «альбиселестлар»нинг чемпион бўлишларида катта роль ўйнади.
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 18.10.2024 23:56.
Ўқилди: 2903 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |