-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
“Бош прокурор” кубогида полвонлар сараланди
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » кураш
Рукн: Янгиликлар
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинлари ҳамда турли танловлар ўтказилиши чекка ва олис ҳудудларгача иқтидор соҳибларини кашф этилишига хизмат қилмоқда.Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида миллий кураш бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Бош прокурор кубоги” мусобақасида 30 мингдан ортиқ номзодлар орасида сараланган 18 ёшдан 30 ёшгача 136 нафар ўғил-қиз тўққизта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида қатнашган Наманган вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Умрбек Мадраҳимов бундай турнирлар ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, хусусан, миллий ғуруримиз бўлган курашнинг оммавийлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Икки кун давом этган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қизлар орасида 48 килограмм вазнда Давлатобод туманидан Хосият Ҳасанбоева, 57 килограмм вазнда Уйчи туманидан Муштарийбегим Қосимова, 70 килограмм вазнда Косонсой туманидан Азиза Раҳимжонова, 87 килограмм вазнда давлатободлик Зулфия Ўрозбоева барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Ўсмирлар иштирокидаги баҳсларда эса 66 килограмм вазнда Поп туманидан Мардон Турсуналиев, 73 килограмм вазнда поплик Шоҳруҳ Сойибоев, 81 килограмм вазнда Чортоқ туманидан Шоҳруҳ Мамажонов, 90 килограмм вазнда Наманган туманидан Зокиржон Жамолиддинов, 90 килограммдан оғир вазнлилар тоифасида Чуст туманидан Муҳаммадали Тўхтаназаров ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Республика Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг диплом, қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлган барча ғолиб спортчилар шу йил 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Бош прокурор кубоги”нинг ҳал қилувчи финал босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Киритилган сана: 25.10.2024 23:54.
Ўқилди: 639 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |