-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Осиё Кубоги қуръа натижалари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. » Ўзбекистон U-20
Рукн: Интервьюлар
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида U-20 Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов қуръа натижалари ва жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Осиё Кубогида барча жамоалар юқори савияли ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаёқ кучли жамоаларга қарши кураш олиб борамиз. Индонезияга келсак, уларга қарши ўйин ўтказганмиз ва жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Сўнгги йилларда у ерда футбол яхши даражада ўсишга эришди. Улар мусобақада рақибларига сюрприз қилишга ҳаракат қилиб кўришади, шу сабабли бу ўйин ҳам ўзига яраша қизиқ бўлади. Яман ҳақида ҳозир нимадир дейиш қийин. Эрон билан ўйинлар эса сўнгги пайтларда янгилик бўлмай қолди, сабаби — қайси мусобақада бўлмасин, қайси ёш тоифаси бўлмасин Эрон билан доимий ўйнаб келмоқдамиз.
Хитойда бизни жуда ҳам муҳим ўйинлар кутиб турибди, барча учрашувларимиз финалга тенг. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Осиёнинг энг кучли терма жамоалари кураш олиб боради. Шу сабабли майдонда ҳақиқий жанг бўлади, дейиш мумкин.
Олдимизда қисқа вақт қолди. Тайёргарлик бўйича режа асосида давом этишимиз керак, футболчиларни ҳам жисмоний ҳам руҳий томонлама юқори формада мусобақага олиб бориш талаб этилади. Бизда мавсум якунланмоқда, бироқ бу устида ишлаймиз ва ушбу муҳим мусобақага жамоани юқори даражада тайёрлаб бориш бўйича керакли ишларни қиламиз.
Энг муҳими, бизда ишонч бор. Мен жамоамизга, футболчиларга ишонаман. Улар аввалги ўйинларда ҳам нималарга қодирликларини кўрсата олишди. Таркибимизда иқтидорли футболчиларимиз жуда кўп. Худо хоҳласа, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз", — дейди ёшлар жамоаси бош мураббийи.
Маълумот учун, U-20 Осиё Кубоги 2025 йилнинг февраль ойида Хитойда бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини Яманга қарши учрашув билан бошлайди.Манба: ufa.uz.Киритилган сана: 07.11.2024 20:12.
Ўқилди: 1333 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |