-
-
АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи 1 - 2 Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма 2 - 1 Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри 0 - 3 Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио 1 - 1 Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 30.12.2024 00:45 Милан - Рома «A» Серия 30.12.2024 22:30 Комо - Лечче -
Футболчилар ва агентлар очкўзлик туфайли азият чекишмоқдами?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
«Бавария» кузатиш кенгашининг аъзоси Карл-Хайнц Румменигге футбол ўйнашни яхши биларди. У 2та «Олтин тўп» ва кўпгина совринлар соҳиби. Кейинчалик Румменигге менежер мақомида муваффақият қозонди. Нойернинг шартнома муддати узайтириладими ёки йўқлигини билмайди. Лекин ЕЧЛнинг аввалги форматдаги кузги босқичи зерикарли ўтганлигига ишончи комил. Шунингдек, талабчан Карл-Хайнц мавсумнинг долзарб мавзуси - ўйинлар сонига оид шикоятлар хусусида ўз нуқтаи-назари билан ўртоқлашди. Унинг фикрлари билан футболчи агентларники бир-бирига мос келмаяпти. Ваҳоланки, айнан уларнинг ташаббуси туфайли тиғиз тақвим шаклланди. Энди эса тобора кўпроқ маош талаб қилиб, клубларни қўшимча даромад олиш усулини топишга мажбур этишмоқда. Даромад кўпайиши учун нима қилиш керак? Ўйинлар сонини ошириш.
Барчага баравар ёқишнинг қийин эканлиги тушунарли. Далил билан натижа ўртасида боғлиқлик йўқ - ҳамма пул ишлашга ҳирс қўйиб, футболни унутиб қўйди. Клубларда шубҳали соҳибларнинг пайдо бўлаётгани ҳам футболчилар ва агентларнинг пулга ўчлиги оқибати. Ибрагимович ўзининг залда ётган ҳолати тасвирини чоп этди. Унинг агенти бўлмиш бақалоқ Райола эса ҳужумчининг орқасида турибди. Златан ҳазиллашиб, сурат остига қуйидаги изоҳни ёзиб қўйганди: «Агентинг сендан сўнгги центни шилиб олмоқчи бўлганида».
Бироқ ҳар қандай ҳазилда ҳам оз бўлсада, ҳақиқат бор. Лекин Райола Ибрагимовични хафа қилиб қўймади. Златаннинг ов қилиш ва балиқ овлаш учун олган ороли бор. Мино Райола эса Флоридада ўзи учун 7 млн. еврога вилла сотиб олган. Ундан аввал ўша уйда Аль Капоне истиқомат қилганди. Энди Мино даҳшатли гангстерга тенглашиб олди. Собиқ агент Мендешга Роналду орол совға қилганди.
Бундай кимсалар сариқ чақа каби арзимас маошга ишлаётган ўқитувчилар, фермерлар, офис хизматчиларидан раҳм-шафқат кутадиларми? Болалик чоғидан «Манчестер Сити»га мухлислик қилаётган тиббиёт ҳамшираси 10та ётоқхонали қасрда яшайдиган қашшоқ футболчига Гвардиола дам олиш имкониятини бермагани учун ачиниши керакми? Ўша ҳамшира Де Брюйненинг 400 000 фунт ҳафталик иш ҳақи олишини билади. Ҳамшира эса атиги 675 фунт учун ишлайди, 600 баравар оз. Очкўзлик туфайли футбол қимматлашиб кетди.
Футболчилар - ташаббуссиз мультимиллионерлар
Кўпгина футболчилар ўйин савияси билан боғлиқ бўлмаган даражада иш ҳақи оладилар. «МЮ»дан олган асоссиз миллионларни Антони ҳеч қачон қайтариб бермайди. Футбол тарихида ҳаддан ташқари кўп маош олаётганлигини тан олган футболчи йўқ ҳисобида. «Бавария»да ички можароларнинг асосий мавзуси - иш ҳақи. Мюнхенликлар Манени ортиқча пул билан заҳарлашди. Нима деяетганини Румменигге яхши билади. 100 варақли клуб ҳисоботини қўлига олиб, тегишли хулоса чиқариб оладиган футболчи йўқ.
«Садоқати учун бонус» олишга ҳамма шай, кўпроқ майдонга тушишни эса, ҳеч ким истамайди. Жароҳатлар фақат ўйинлар сонига маҳкам боғланиб олган эмас. Чидамли ўйинчиларда шикастланишлар жуда кам кузатилади.
ЖЧда 48та терма жамоа иштирок этади, Еврода анчадан бери 24та жамоа майдонга тушмоқда, клублар ўртасидаги ЖЧда энди 32та клуб қатнашади. ЕЧЛда ҳам қўшимча беллашувлар пайдо бўлди, футболчилар эса сукут сақлашди.
Ўйинчилардан дунёни қутқариш талаб этилмайди, улар футбол майдонида ташаббус кўрсатсалар, бас. Икки нафар жанжалкаш туфайли сон-саноқсиз муаммолар юзага келди. Тартибсизлик худди ёввойи ўтлардек тобора кенгайиб бормоқда. Буларга текин даромадга эга бўлиш истаги сабабчи. Мана, Англия терма жамоасини Тухелга топширишди. Мухлислар маҳаллий мураббийларни немислардек малакали бўла олишмаганидан хафалар, талабга жавоб бера оладиган навқирон кадрлар йўқ.
Кейинчалик маълум бўлишича, тажрибали, лекин пули йўқ мураббийлар ҳам, узоқ йиллардан бери мураббийлик курсларига кира олмаётган собиқ футболчилар ҳам етарли экан. Лекин УЕФА лицензияси бўлмагани учун улар профессионал клубларда ишлай олмайдилар.
Бундан ташқари, 20 нафар малакали мураббийни тарбиялаш собиқ ўйинчиларга бериладиган миллионларга нисбатан анча арзонга тушади.
Иш ҳақи миқдорини белгилаш ва трансферлар тизимини ислоҳ этиш лозим
Футбол бизнесига путур етказмаслик учун, хусусий компания ошириш мумкин бўлмаган энг юқори иш ҳақи миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга. Агар жамоа муваффақиятли ўйнаб, даромадлари кўпайган тақдирда, маошни ошириш мумкин. Соҳада иш ҳақи натижага боғлиқ бўлса, жуда яхши бўларди. «Барселона»нинг босслари жамоанинг шунчаки, иккала оёғига эмас, юрагига ўқ узишди. Энди жаҳон чемпиони бўлмиш Флик ёрдамида клубни тиклашга уринишмоқда. Лекин мураббий ҳар нарсага қодир инсон эмас. «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Челси»даги ҳолат ҳам шунга ўхшаш. Маошлар ва трансферларга сарфланаётган маблағлар реал даромадлар ҳажмига мос эмас. Клублар ишончсиз кишилар тасарруфида.
ФИФА, УЕФА бошқарувида ёки агентлик ролида нормал кишиларни кўриш жуда қийин. Иккиюзламачилик сиёсатда муваффақият келтириши мумкин, лекин футболда фақат зарар келтиради. Дембеле «Барса»нинг унга сарфлаган ҳаражатларини оқлай олмади, Неймар эса Париждаги қатарлик шайхлар берган пулларни ҳисобга олмаганда, 222 млн. еврога арзимайди. Мессига берилган маошлар бутун Испания бартараф этишга уринаётган молиявий инқирознинг сабабларидан бири.
Футбол ношуд соҳиблар қўлидаги ўйинчоқ эмас, чинакам бизнесга айланиши лозим. УЕФА ва ФИФА маошлар ва трансферларга оид янги қоидаларни тасдиқламаганликлари учун «совғалар» олишганини 10 йиллардан кейин билиб олишимиз мумкин. Норози эканликларини изҳор этиш учун футболчиларда минглаб дастаклар бўлсада, улар ҳамон сукут сақлашмоқда.
Агар ўйинлар сони кўпайиб кетгани ёқмаётган бўлса, дам олишга изн сўранг. Бироқ худбинлик бунга имкон бермайди. Ҳатто пандемия даврида ҳам кўпчилик футболчилар маошларининг камайишига истар-истамас рози бўлишди. Тақвим инсондаги бебақолик хислатини инобатга олиши лозим.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 09.11.2024 23:33.
Ўқилди: 1097 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Арсенал | 18 | 36 |
3 | Челси | 18 | 35 |
4 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 18 | 26 |
11 | Брентфорд | 18 | 24 |
12 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 18 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
18-тур | Брайтон | 0-0 | Брентфорд |
18-тур | Арсенал | 1-0 | Ипсвич |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |