-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Тайрон, бу қандай аҳмоқлик? (видео)
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » УЕФА чемпионлар лигаси » Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
ЧЛ-2024/2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўта кулгили ҳолатда белгиланган пенальти туфайли. 14 ойлик жароҳатдан кейин сафга қайтган ва бу турнирда дебют қилган ҳимоячи Тайрон Мингс жарима майдони ичида шунчаки, тўпни қўлига олди. Ваҳоланки, атрофида бирор рақиб йўқ эди. Кўринишидан, у тўпни дарвоза чизиғига ўрнатиб беришни ўйлади. Аслида эса кипер тўпни ўйинга киритиб бўлганди. Оқибатда қимматга тушган пенальти юзага келди.
Мингс ўйинга киритилган тўпни ушлади, нега? Иккинчи бўлим, 50-дақиқа. «Брюгге» ҳужумчиси Андреас Ольсен бурчак байроқчаси яқинида тўпни йўқотди ва дарвозабон Эмилиано Мартинес дарҳол уни Тайрон Мингсга узатиш асносида ўйинни давом эттирди. Бироқ ҳимоячи қўққисдан тўпни қўлига олди. У тўп ўйинга киритилганини сезмай қолди, шекилли. Германиялик ҳакам Тобиас Штиллер эса қўл билан ўйинни қайд этди - пенальти. VAR жарима майдони ичидаги қоидабузарликни тасдиқлади. Шу тариқа «Брюгге» ҳужумчиси Ханс Ванакен ҳисобни очди. Мингсда нолиш ёки ўзини оқлаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Бунақа пенальти футболда жуда кам учрайди. Тўғри, бир ойча олдин Германиядаги битта ўйинда иккита шунга ўхшаш пенальти белгиланган эди. Баҳорда «Арсенал» ва «Бавария» ўртасида бўлган ЧЛ чорак финалида ҳам худди шундай вазият кузатилган, аммо ҳакам бундан шунчаки, кўз юмганди.
Айтиш керак, Унаи Эмери бошқарувидаги «Астон Вилла» Бельгия сафарига қадар ЧЛда 3та ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қилганди. Яна бир томони, «Брюгге» 1994 йилдан буён Англия вакилини илк марта мағлубиятга учратди. Тўғри, Бельгия жамоаси охирги вақтлар еврокубокнинг ўз майдонидаги баҳсларида ўта ишончли кўринмоқда - қаторасига 11та ўйинда атиги 1та мағлубият.
ЧЛда ўхшовсиз дебют. Тайрон Мингз бунга қадар жароҳат ортидан нақ 14 ой четда қолганди. Узоқ кутилган қайтиш ва шундай хато. Аниқроғи, 2023 йилнинг августидан буён расмий ўйинда майдон юзини кўрмаган ҳимоячи бир ҳафта олдин Лига кубоги баҳсида сафга қайтганди. Тайрон бу орада «Вилла»нинг ЧЛ йўлланмаси учун кураши, КЛ ярим финалидан тушиб кетиши ва Англия термасининг Евро-2024 ярим финалигача боришини четдан томоша қилди. Қолаверса, жисмонан бақувват ҳимоячи бунга қадар ЧЛ ўйинида бирор марта майдонга тушмаганди. Ҳа, унинг дебюти ўхшовсиз чиқди - 66 дақиқа ҳаракат, ёввойи пенальти ва сариқ карточка. Камига «Астон Вилла» камтарин рақибга ютқазди ягона гол туфайли…Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 23.11.2024 15:50.
Ўқилди: 1235 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |