-
-
АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи 1 - 2 Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма 2 - 1 Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри 0 - 3 Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио 1 - 1 Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 30.12.2024 00:45 Милан - Рома «A» Серия 30.12.2024 22:30 Комо - Лечче -
Александр Хомяков: «Дерби эканлигини ҳисобга олсак, йигитлар зўр ўйнашди»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Андижон» (3:3) клублари иштирокидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
— Учрашув қандай ўтди? Шу ҳақдаги фикрингиз...
— Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Учрашув драматик тарзда кечди. Мезбон жамоага ғалаба керак эди. Дерби эканлигини инобатга олган ҳолда рақибга қарши йигитлар зўр ўйнашди. Беллашувда характер кўрсатганлари учун уларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Умуман олганда, ўйин жуда қизиқарли тарзда кечди, тўғрими? Майдон эгалари аввалига ҳисобда ортда қолди, уни тенглаштирди. Кейин яна шу тарзда давом этди. Албатта, баҳс охирида керак бўлмаган голни ўтказиб юборганимиз алам қилди. Афсуски, шунақаси ҳам бўлиб туради. Назаримда, дуранг ҳам ёмон натижа эмас.
— Бугунги натижадан кўнглингиз тўлдими, кимларгадир эътирозингиз борми?
— Албатта, юқорида қайд этиб ўтганимдек, ўйин охирида гол ўтказиб юбориш ҳеч кимга ёқмайди. Чунки йигитлар катта куч сарфладилар. Тўғри, ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Ҳакамлик, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан менда ҳеч кимга эътироз йўқ.
— «Андижон» билан боғлиқ бўлажак режангиз қандай? Жамоа кейинги йилни ҳам қўл остингизда ўтказадими?
— Мен бу ҳақда гапиргандим, шекилли, тўғрими? «Андижон» билан шартномам бор. Энди ҳаммасини раҳбарият билан муҳокама қилиб олиш керак бўлади. Ниҳоясига етган мавсум борасида якуний хулоса чиқариш даркор. Агар ўтган йилга таққослайдиган бўлсак, биз кўпроқ очко жамғарган ва шунга яраша жадвалда анча юқори ўринда жойлашгандик. Яна нимани қўшимча қилсам экан, бир нарса дейиш қийин... Ҳозирча ишлаяпмиз. Келгуси мавсум борасида ҳали режалар йўқ, ҳисоби. Бунинг учун аввало раҳбарлар билан кенгашиш керак бўлади.
— Ўзбекистон Кубокдаги ғалабани ҳисобга олмасдан айтганда, бугунги ўйин борасидаги фикрларингизга яна ниманидир қўшимча қила олган бўлармидингиз? Яна бир савол: «Андижон» келгуси мавсум учун таркибни кучайтириш чора-тадбирларини кўряптими? Ҳарқалай, клуб халқаро майдонда тўп суради...
— Бугунги баҳс ҳақида фикр билдириб бўлдим. Дарҳақиқат, «Андижон» келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади. Табиийки, раҳбарият бу ҳақда аллақачон ўйлашни бошлаган. Ўз-ўзидан энди бирга ўтириб, кимларни таркибга қўшиш масалалари бўйича ўйлаймиз. Ҳозирда бу масала юзасидан раҳбарлар билан гаплашишнинг айни мавриди. Ниҳоясига етган мавсум борасида етарлича гаплашдик. Боя айтиб ўтганимдек, биринчи даврада ёмон иштирок этмадик. Аммо иккинчи даврадаги ўйинларда қониқарли даражада тўп сурдик, дея олмайман. Бизга юпанч берган асосий воқеа — бу Кубокка эга чиққанимиз ва ОЧЛда иштирок этиш имконига эга бўлганимиздир.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 30.11.2024 22:19.
Ўқилди: 627 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Арсенал | 18 | 36 |
3 | Челси | 18 | 35 |
4 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 18 | 26 |
11 | Брентфорд | 18 | 24 |
12 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 18 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
18-тур | Брайтон | 0-0 | Брентфорд |
18-тур | Арсенал | 1-0 | Ипсвич |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |