-
-
АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи 1 - 2 Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма 2 - 1 Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри 0 - 3 Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 30.12.2024 00:45 Милан - Рома «A» Серия 30.12.2024 22:30 Комо - Лечче -
"Бадбахт" тўпурарлар
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Бироқ улар тўп сурган жамоаларнинг иштироки турлича бўлди. Болгария гуруҳ босқичида финалчини, «плей-офф»да аввалги мундиал ғолибини маҳв этиб, ярим финалга етиб борган. Стоичков эса 7та ўйиннинг 5тасида Греция дарвозасига 2та, Аргентина, Мексика, Германия ва Италияга биттадан гол урган.
Бразилия, Швеция ва Камерун билан бир гуруҳдан жой олган Россия терма жамоаси плей-офф босқичига чиқа олмади. Олег ўзининг илк голини 2-турда Швеция дарвозасига урди. Лекин баҳс Скандинавия вакилининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 1-турда Бразилиядан енгилган Россия ўзи каби «плей-офф»дан умидини узмаган Камерунга қарши ўйинда 6:1 ҳисобида зафар қучди. Саленко эса 5та гол уриб, жамоани 3-ўринга олиб чиқди. Бироқ Россия бошқа гуруҳлардаги 3-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши натижага эришган тўртликдан четда қолди. Агар Бельгия ўз гуруҳида Саудияни маҳв этганида, руслар 1|16 финалга чиқарди. Лекин ўша баҳс қитъадошларимиз фойдасига (1:0) ҳал бўлди. Хуллас, Россия мақсадга эриша олмаган бўлсада, Саленко Стоичков билан мундиалнинг энг яхши тўпурари бўлди. Ҳикоямиз омадсиз жамоалардан чиққан омадли мерганлар ҳақида.
Милош Милутинович
ЕЧК турнирининг дастлабки турнирида энг яхши тўпурар унвони Белграднинг «Партизан» клуби ҳужумчисига насиб этди. жамоа атиги 4та ўйинда майдонга тушган бўлсада, Милош рақиб жамоаларга 8та гол ҳадя этди.
1955 йилнинг 4 сентябрида «Партизан» Лиссабонда «Спортинг»га қарши УЕФА байроғи остидаги илк еврокубок мусобақасида майдонга тушди. Чинакам отишмага айланган баҳсда 3:3 ҳисобий қайд этилди. Милутинович эса дублни расмийлаштирди. Лекин жавоб учрашувида «Партизан» ўз устунлигини намойиш этиб, номдор рақибини 5:2 ҳисобида таслим этди. Милош бу гал покерга эришди.
Чорак финалда жамоа бўлажак чемпион томонидан тўхтатилди - Мадриддаги баҳсда «Реал» жавобсиз 4та гол урди. Лекин Белградда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди, Милош яна дублни қайд этди.
Луис Адриано
Бразилиялик снайпер 2014|2015 йиллар мавсумида 9та гол уриб, Томас Мюллер, Карим Бензема, Луис Суарес, Эдисон Кавани ва Карлос Тевесдан ўзиб кетди. Етакчи ўринларни банд этган Роналду, Месси ва Неймар ундан атиги битта гол кўпроқ уришганди. Лекин «Реал» ярим финалга чиққан, «Барса» эса турнирда ғолиб чиққан бўлса, «Шахтёр»га ҳеч бўлмаганда мавсум кашфиёти унвони ҳам берилмади.
«Порту», «Атлетик» ва БАТЭ гуруҳидан жой олган Мирча Лучески раҳбарлигидаги «Кончилар» курашни ишончли бошлай олмадилар. Бильбаодаги нурсиз дуранг ортидан, жамоа ўз уйида «Порту» билан битимга (2:2) имзо чекди. Ваҳоланки, Адрианонинг голидан кейин жамоа 89-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда эди.
Энг қизиқ воқеа «экватор»да, «Шахтёр» БАТЭга дуч келганида юз берди. Борисов клуби стартни сафарда «Порту»дан 0:6 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиш билан бошлаган, кейин ўз уйида «Атлетик»ни 2:1 ҳисобида енгганди. Яъни, 2 турдан кейин БАТЭ «кончилар»дан олдинда эди. Шу сабабли ўзаро баҳсда кўпчилик мезбонлар ғалабасини кутганди. Бироқ у «Шахтёр»нинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, Адриано 5та гол урди. 4-турда рақиблар Львовда куч синашдилар. Бу сафар «кончилар» 5та жавобсиз гол билан, Луис хет-трик билан кифояландилар. 1|8 финални ўз уйидаги нурсиз дуранг билан бошлаган «Шахтёр» Мюнхенда «Бавария»дан 7та гол ўтказиб юборди. Жамоа турнирни барвақт тарк этган бўлсада, Адриано энг яхши мерганларнинг бири бўлди.
Влодзимеж Любаньски
Любаньски Польша футболининг афсонаси. У 17 йил терма жамоа сафида тўп сурган, 1972 йилда Олимпиада чемпиони бўлганди. 1969|1970 ва 1970|1971 йиллар мавсумида «Влодек» «Гурник» сафида КЭК турнирининг энг яхши тўпурари бўлган. Лекин клуб аввал финалга чиққан бўлса, кейинги мавсумда чорак финалда курашни тўхтатганди. Қаторасига икки марта тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан «Влодек» 7та ўйиннинг 6тасида майдонни голсиз тарк этмаганлиги алоҳида эътиборга молик.
Иван Мраз
Бу снайпер 1964|1965 йиллар мавсумида Праганинг «Спарта» клуби сафида КЭК турнирида тўп сурган. Клуб 2-раунддан ўта олмади. Лекин бу омадсизлик ҳужумчининг 6та гол уриши «Лозанна»даги касбдоши Пьер Керкхоффс билан 1-ўринни бўлишиб олишига халал бермади. 1-раундда «Спарта» «вазн тоифаси» мос бўлмаган Кипрнинг «Анортосис» клуб дарвозасини 10 марта ишғол этди, Иван эса пента-трикни расмийлаштирди. Жавоб учрашувида «Спарта» 6та гол урди.
2-раундда Прага клубини «Вест Хэм» тўхтатди. Лондонда 2:0, Прагада 1:2. Лекин тўпурар ўз голлари сонини 6тага етказиб, Пьерга тенглашиб олди.
Марко ван Бастен
УЕФА Кубоги турнирининг 1984|1985 йиллар мавсумида «Аякс» таркибида майдонга тушган таниқли нидерландиялик ҳужумчи 5та гол муаллифи бўлганди. Қизиғи, уларнинг барчаси Амстердамда, мезбонларнинг 14:0 ҳисобидаги ақлга сиғмайдиган зафарли ўйинида Люксембургнинг «Ред Бойз Дифферданж» клуби дарвозасига урилганди. Бошқа бир ажабланарли факт шуки, бу жамоаларнинг дастлабки беллашувида ҳисоб очилмаганди! Бироқ 2-раундда «Аякс» Праганинг «Богемианс-1905» клубини енга олмади. Томонлар уй учрашувларида 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишган, пенальтилар сериясида омад прагаликларга кулиб (4:2) боққанди.
Ўша турнирда «Железничар» ҳужумчиси Эдин Бахтич ва «Видеотон» вакили Йожеф Сабо 7тадан, яъни, Маркодан 2та кўпроқ гол уриб, энг яхши тўпурар бўлишганди. Бироқ уларнинг жамоалари «Аякс»га нисбатан самаралироқ тўп суришганди - «Железничар» ярим финалга чиқиб, айнан «Видеотон»га имкониятни бой берганди.
Алан де Карвальо
ЕЛнинг 2014|2015 йиллар мавсумида Ромелу Лукаку ва Алан де Карвальо энг сермаҳсул ўйинчи бўлишди. Лекин уларнинг жамоалари ҳал қилувчи босқичга чиқа олишмади. Ромелунинг ўша пайтдаги жамоаси «Эвертон» ўз гуруҳида «Вольфсбург», «Краснодар» ва «Лилл»ни осонлик билан маҳв этди, 1|16 финалда «Янг Бойз»ни енгди. Бироқ 1|8 финалда Киевнинг «Динамо»сидан енгилди. Ўз уйида 2:1 ҳисобида зафар қучган жамоа сафарда ҳам 2та гол урган бўлсада, ўз дарвозасидан 5 марта тўп олиб чиқди. Карвальо «Зальцбург» таркибида тўп сурган. Таажжубки, ўша йилларда Австрия футболининг етакчисида ажабтовур «анъана» пайдо бўлганди. Жамоа ЕЧЛ саралаш босқичида савияси паст жамоаларга имкониятни бой бериб, ЕЛда гуруҳ босқичини муваффақиятли (2009, 2013 ва 2018 йилларда 100 фоизли натижа) ўтказиб, 1|16 ёки 1|8 финалда турнирдан чиқиб кетарди.
2014|2015 йиллар мавсумида шундай воқеа такрорланди. Австрия чемпиони «Қорабоғ» тўсиғидан бир амаллаб (1:2, 2:0) ўтди. Лекин плей-офф босқичида «Мальмё» уни енгиб (1:2, 3:0), ЕЛга тушириб юборди. Бу турнирда «Зальцбург» ўз гуруҳида «Селтик», Загребнинг «Динамо»си ва Руминиянинг «Астра» клуби билан куч синашди. 1-турда «Селтик» билан жанговар дурангга (2:2) имзо чеккан жамоа қолган 5та учрашувни ғалаба билан якунлади! Қўшимчасига, юқори сермаҳсулликни намойиш этди - 6та ўйинда 21та гол. Голларнинг 8таси Карвальога тегишли.
Алан Европа майдонларида сермаҳсулликни янада ошириши мумкин эди. Бироқ у 2015 йил январида Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клубига ўтиб кетди. Алансиз қолган «Зальцбург» эса 1|16 финалнинг иккала учрашувида умумий 2:5 ҳисобида «Вильярреал»дан енгилиб, мусобақани тарк этди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 16.12.2024 23:38.
Ўқилди: 1409 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Арсенал | 18 | 36 |
3 | Челси | 18 | 35 |
4 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 18 | 26 |
11 | Брентфорд | 18 | 24 |
12 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 18 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
18-тур | Брайтон | 0-0 | Брентфорд |
18-тур | Арсенал | 1-0 | Ипсвич |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |