-
-
АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи 1 - 2 Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма 2 - 1 Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри 0 - 3 Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио 1 - 1 Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 30.12.2024 00:45 Милан - Рома «A» Серия 30.12.2024 22:30 Комо - Лечче -
Деку: "Барселона" муҳим ўйинчиларини қўйиб юбормоқчи эмас"
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
«Барселона» спорт директори Деку (Андерсон Луис де Соуза) Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад»га учралган мағлубиятдан бир кун ўтиб, Mundo Deportivo нашрига интервью берди.
Суҳбат чоғида ўйиндан ташқари ҳолат туфайли Левандовскининг голи инобатга олинмагани, VAR технологияси ва бошқа мавзуларда сўз борди.
- «Барселона»нинг Ла Лигадаги иккинчи мағлубиятини қандай тавсифлаган бўлардингиз?
- Шу куни ҳамма нарса «Барселона»га қарши курашгандай туюлди. Биз яхши ўйнай олмадик. Бу мавсумдаги иккинчи мағлубиятимиз эди ва иккаласи ҳам оғир стадионларда содир бўлди. Нима ҳам дердик, ишлашда давом этиш керак, бошқа йўл йўқ. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозона олмаймиз. Мавсум узоқ давом этади, хатолардан керакли хулоса чиқарамиз. Ишончим комилки, мураббийлар штаби ҳаммасини таҳлил қилади.
- Мағлубиятга қарамай, «Барселона» ўсишда давом этмоқда. Мавсум аввалидаги кутилмаларингиз ўзини оқлаяптими?
- «Барселона»дек клубда умидлар доимо юқори бўлади. Мавсум олдидан нима қилишни истаётганимизни, мураббий футболчилардан нимани хоҳлаётгани, қандай мақсадлар устида ишлаётганимизни билардик. Жамоа жуда муҳим ўйинларни ўтказди ва уларда уч, тўрт ҳаттоки, бешта гол урган пайтларимиз бўлди. Лекин, барчамиз жуда камтар бўлишимиз ва ишлашимиз керак. Чунки, клуб олдига қўйган мақсадларга эришгунимизча ҳали узоқ йўл бор. Ҳа, ҳозир хурсандмиз лекин шуни ёдда тутиш керакки, ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ.
- «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндаги баҳсли эпизодни қандай баҳолайсиз? Афтидан, Левандовскининг бутсаси аслидан кўра узунроқ қилиб кўрсатилган...
- Ўйлайманки, футболга VAR тизими кириб келгани билан ҳал этилиши керак бўлган муаммолар тўла-тўкис бартараф этгани йўқ. Баъзи кўрсатгичлар яхшиланди, лекин бошқаларида барибир ҳал қилувчи қарор маълум бир шахснинг хулосасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Натижада, ҳали ҳам баҳсли қарорлар сони камаяётгани йўқ. Масалан, Аноэтадаги ўйиндаги қарор ҳам нотўғри эди. Мен тушунмаяпман: агар бу ярим автоматик тизим бўлса ва тўлиқ автоматик бўлмаса, унда кимдир вазиятга ўз хулосасидан келиб чиқиб баҳо беришига тўғри келадику. Очиғи, бу мавзуни айлантириб, «Сосьедад»дан учралган мағлубият учун баҳона сифатида фойдаланмоқчи эмасмиз. Лекин бизда аниқ савол бор. VAR ҳакамлари бу тизимга қандай таъсир кўрсатишини бироз тушунмаяпмиз. Бизга шуни тушунтириб беришса яхши бўларди.
- «Барселона» бу масалада тушунтириш талаб қиладими?
- Бу ўйинда содир бўлган воқеаларни тўғирламайди барибир. Агар Левандовскининг голи инобатга олинганида нима бўларди, билмаймиз. Балки биз 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлардик ёки «Сосьедад» 2:1 ҳисобида мувафаққиятга эришган бўларди ёки дуранг бўлиши мумкин эди. Биз бу мавзуга чуқур тўхталмоқчи эмасмиз. Мен «Барселона»нинг спорт директори сифатида эмас, балки мухлис сифатида гапиряпман нима учун бундай қарорлар қабул қилинганини, агар бу ярим автоматик тизим бўлса, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда қандай хатоликларга йўл қўйиш хавфи борлигини яхшироқ тушунмоқчиман.
- Левандовски жароҳати сабаб терма жамоага чақирилмади. Хавотирланадиган ҳеч нарса йўқми?
- Йўқ, ҳеч нарса. Мен учун футболда терма жамоалар муаммо эмас - муаммо тақвимда ва бу нафақат бизни, балки бошқа жамоаларни ҳам ташвишга соладиган мураккаб ҳолат. Робертнинг аҳволи яхши, у ўз терма жамоасида ҳам, «Барселона»да ҳам юз фоиз куч билан меҳнат қилишга тайёр бўлиши муҳим.
- Араухо ҳам шартномани узайтирмоқчими? Ахир унга «Бавария»дан таклиф бўлаётгандику?
- Албатта. Мен ҳар доим айтаман, футболчилар «Барса»да бўлишни хоҳлашади. Европада ҳамма ҳурмат қиладиган «Барселона» қайтиб келмоқда. Рональд келгуси бир неча йил «Барселона» эришадиган ютуқларнинг бир қисми бўлишни хоҳлайди. Агар ўзим ҳам ўйинчиларнинг ўрнида бўлганимда, худди шу йўлни танлаган бўлардим. Менимча, Рональд жамоада қолишни хоҳлайди. Биз бу борада ишлаяпмиз ва барчаси ойдинлашгач, тафсилотларни эълон қиламиз.
- Френки де Йонгнинг шартномаси ҳам 2026 йилда тугайди...
- Ўйлайманки, қилиниши керак бўлган ҳамма нарса ўз вақтида амалга оширилади. Футболчиларнинг қолиш истагидан ташқари, қарорларни клубнинг ўзи қабул қилади. Аммо, ҳозир икки йил қолган шартномани янгилаш ҳақида қайғурадиган вақт эмас, биз биринчи навбатда ҳозир нималар қилишимиз кераклигига эътибор қаратишимиз керак.
- Ямалнинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот бера оласизми? Унинг амалдаги шартномасида товон пули бир миллиард еврони ташкил этади, аммо «ПСЖ» барибир уни сотиб олмоқчи.
- Ламин каби ўйинчилар бошқа клубларни қизиқтириши нормал ҳолат. Биз бозор нима эканлигини ва унда клублар ўзини қандай тутишини биламиз. Ламин ёшига нисбатан етук футболчи. Унинг бу ерда эканлигидан хурсандлигини нафақат тасаввур қила оламан, балки кўраман ҳам. Ямал «Барселона»да ажойиб карьерасини қурмоқда. Уни бошқа жамоага ўтиб кетади деб ўйламайман, лекин бу бизга боғлиқ.
- Ламинни Месси билан солиштириш, сизнингча, яхшими ёки ёмон?
Ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор. Буни таққослаб бўлмайди. Одамлар кимнидир гапиришлари, таққослашлари, эслашлари одатий ҳолдир. Ҳар доим шундай бўлган ва ўзгармайди. Лекин Ламин ўзига хос футболчи, бу унинг ҳаёти, унинг ўз ҳикояси бор ва Месси билан ягона ўхшаш жиҳати ҳар хил йилларда бўлсада битта клубда ўйнагани ҳамда, иккаласи ҳам асосий таркибга жуда эрта тушишганидир. Менимча, Лео билан солиштиришлари Ямал учун муаммо эмас, балки ғурур манбаи. Бу яхши ёки ёмонлигини билмайман, бу Ламинга боғлиқ. У ўсиб бормоқда ва бу борада муаммо кўрмаяпман.
- Тафсилотларга тўхталмасдан айта оласизми, «Барселона»нинг истиқболли футболчилари учун қанчалик кўп таклифлар олгансиз?
- Мен ҳар доим жамоани қайта қуриш босқичида эканлигини айтиб келганман. Янги трансферлардан ташқари бу ерда бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган, Гави, Педри ва Араухо каби ҳали ёш, лекин ўзини жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида кўрсатиб улгурганлар бор. Кунде, Рафинья, Ферран, Левандовски сингари тажрибали футболчилар билан эса жамоани қайта қуриш мақсадида шартнома имзоланган. «Барселона» етук жамоа бўлиши керак. Агарда жамоа янги ўйинчиларни олиб келиши керак бўлса, улар ўз даражасини ошира оладиганлар бўлиши шарт. Биз бу йил ёзда Дани Ольмо ва Пау Виктор трансферида айнан шу ёндашувни қўллашга ҳаракат қилдик. Бундан буён кучсизланишни эмас, яхшиланишни хоҳлаймиз. Шунинг учун ўзимиз учун керакли футболчиларни қўлдан чиқара олмаймиз. «Барселона» ўйинчилар учун бўладиган қизиқишларни эшитишни истамагани учун эмас, балки уларни сотишдан манфаатдор эмаслиги учун тингламайди. Шу боис биз ҳеч қачон муҳим ўйинчиларни сотишни ўйламаганмиз. Биз жамоани қайта қураётганимизни, уни ғалабали йўлларга қайтараётганимизни ҳисобга олсак, муҳим ўйинчиларни йўқотмоқчи эмасмиз. - «Барселона»нинг Ла Лигадаги иккинчи мағлубиятини қандай тавсифлаган бўлардингиз?
- Шу куни ҳамма нарса «Барселона»га қарши курашгандай туюлди. Биз яхши ўйнай олмадик. Бу мавсумдаги иккинчи мағлубиятимиз эди ва иккаласи ҳам оғир стадионларда содир бўлди. Нима ҳам дердик, ишлашда давом этиш керак, бошқа йўл йўқ. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозона олмаймиз. Мавсум узоқ давом этади, хатолардан керакли хулоса чиқарамиз. Ишончим комилки, мураббийлар штаби ҳаммасини таҳлил қилади.
- Мағлубиятга қарамай, «Барселона» ўсишда давом этмоқда. Мавсум аввалидаги кутилмаларингиз ўзини оқлаяптими?
- «Барселона»дек клубда умидлар доимо юқори бўлади. Мавсум олдидан нима қилишни истаётганимизни, мураббий футболчилардан нимани хоҳлаётгани, қандай мақсадлар устида ишлаётганимизни билардик. Жамоа жуда муҳим ўйинларни ўтказди ва уларда уч, тўрт ҳаттоки, бешта гол урган пайтларимиз бўлди. Лекин, барчамиз жуда камтар бўлишимиз ва ишлашимиз керак. Чунки, клуб олдига қўйган мақсадларга эришгунимизча ҳали узоқ йўл бор. Ҳа, ҳозир хурсандмиз лекин шуни ёдда тутиш керакки, ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ.
- «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндаги баҳсли эпизодни қандай баҳолайсиз? Афтидан, Левандовскининг бутсаси аслидан кўра узунроқ қилиб кўрсатилган...
- Ўйлайманки, футболга VAR тизими кириб келгани билан ҳал этилиши керак бўлган муаммолар тўла-тўкис бартараф этгани йўқ. Баъзи кўрсатгичлар яхшиланди, лекин бошқаларида барибир ҳал қилувчи қарор маълум бир шахснинг хулосасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Натижада, ҳали ҳам баҳсли қарорлар сони камаяётгани йўқ. Масалан, Аноэтадаги ўйиндаги қарор ҳам нотўғри эди. Мен тушунмаяпман: агар бу ярим автоматик тизим бўлса ва тўлиқ автоматик бўлмаса, унда кимдир вазиятга ўз хулосасидан келиб чиқиб баҳо беришига тўғри келадику. Очиғи, бу мавзуни айлантириб, «Сосьедад»дан учралган мағлубият учун баҳона сифатида фойдаланмоқчи эмасмиз. Лекин бизда аниқ савол бор. VAR ҳакамлари бу тизимга қандай таъсир кўрсатишини бироз тушунмаяпмиз. Бизга шуни тушунтириб беришса яхши бўларди.
- «Барселона» бу масалада тушунтириш талаб қиладими?
- Бу ўйинда содир бўлган воқеаларни тўғирламайди барибир. Агар Левандовскининг голи инобатга олинганида нима бўларди, билмаймиз. Балки биз 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлардик ёки «Сосьедад» 2:1 ҳисобида мувафаққиятга эришган бўларди ёки дуранг бўлиши мумкин эди. Биз бу мавзуга чуқур тўхталмоқчи эмасмиз. Мен «Барселона»нинг спорт директори сифатида эмас, балки мухлис сифатида гапиряпман нима учун бундай қарорлар қабул қилинганини, агар бу ярим автоматик тизим бўлса, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда қандай хатоликларга йўл қўйиш хавфи борлигини яхшироқ тушунмоқчиман.
- Левандовски жароҳати сабаб терма жамоага чақирилмади. Хавотирланадиган ҳеч нарса йўқми?
- Йўқ, ҳеч нарса. Мен учун футболда терма жамоалар муаммо эмас - муаммо тақвимда ва бу нафақат бизни, балки бошқа жамоаларни ҳам ташвишга соладиган мураккаб ҳолат. Робертнинг аҳволи яхши, у ўз терма жамоасида ҳам, «Барселона»да ҳам юз фоиз куч билан меҳнат қилишга тайёр бўлиши муҳим.
- Араухо ҳам шартномани узайтирмоқчими? Ахир унга «Бавария»дан таклиф бўлаётгандику?
- Албатта. Мен ҳар доим айтаман, футболчилар «Барса»да бўлишни хоҳлашади. Европада ҳамма ҳурмат қиладиган «Барселона» қайтиб келмоқда. Рональд келгуси бир неча йил «Барселона» эришадиган ютуқларнинг бир қисми бўлишни хоҳлайди. Агар ўзим ҳам ўйинчиларнинг ўрнида бўлганимда, худди шу йўлни танлаган бўлардим. Менимча, Рональд жамоада қолишни хоҳлайди. Биз бу борада ишлаяпмиз ва барчаси ойдинлашгач, тафсилотларни эълон қиламиз.
- Френки де Йонгнинг шартномаси ҳам 2026 йилда тугайди...
- Ўйлайманки, қилиниши керак бўлган ҳамма нарса ўз вақтида амалга оширилади. Футболчиларнинг қолиш истагидан ташқари, қарорларни клубнинг ўзи қабул қилади. Аммо, ҳозир икки йил қолган шартномани янгилаш ҳақида қайғурадиган вақт эмас, биз биринчи навбатда ҳозир нималар қилишимиз кераклигига эътибор қаратишимиз керак.
- Ямалнинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот бера оласизми? Унинг амалдаги шартномасида товон пули бир миллиард еврони ташкил этади, аммо «ПСЖ» барибир уни сотиб олмоқчи.
- Ламин каби ўйинчилар бошқа клубларни қизиқтириши нормал ҳолат. Биз бозор нима эканлигини ва унда клублар ўзини қандай тутишини биламиз. Ламин ёшига нисбатан етук футболчи. Унинг бу ерда эканлигидан хурсандлигини нафақат тасаввур қила оламан, балки кўраман ҳам. Ямал «Барселона»да ажойиб карьерасини қурмоқда. Уни бошқа жамоага ўтиб кетади деб ўйламайман, лекин бу бизга боғлиқ.
- Ламинни Месси билан солиштириш, сизнингча, яхшими ёки ёмон?
Ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор. Буни таққослаб бўлмайди. Одамлар кимнидир гапиришлари, таққослашлари, эслашлари одатий ҳолдир. Ҳар доим шундай бўлган ва ўзгармайди. Лекин Ламин ўзига хос футболчи, бу унинг ҳаёти, унинг ўз ҳикояси бор ва Месси билан ягона ўхшаш жиҳати ҳар хил йилларда бўлсада битта клубда ўйнагани ҳамда, иккаласи ҳам асосий таркибга жуда эрта тушишганидир. Менимча, Лео билан солиштиришлари Ямал учун муаммо эмас, балки ғурур манбаи. Бу яхши ёки ёмонлигини билмайман, бу Ламинга боғлиқ. У ўсиб бормоқда ва бу борада муаммо кўрмаяпман.
- Тафсилотларга тўхталмасдан айта оласизми, «Барселона»нинг истиқболли футболчилари учун қанчалик кўп таклифлар олгансиз?
- Мен ҳар доим жамоани қайта қуриш босқичида эканлигини айтиб келганман. Янги трансферлардан ташқари бу ерда бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган, Гави, Педри ва Араухо каби ҳали ёш, лекин ўзини жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида кўрсатиб улгурганлар бор. Кунде, Рафинья, Ферран, Левандовски сингари тажрибали футболчилар билан эса жамоани қайта қуриш мақсадида шартнома имзоланган. «Барселона» етук жамоа бўлиши керак. Агарда жамоа янги ўйинчиларни олиб келиши керак бўлса, улар ўз даражасини ошира оладиганлар бўлиши шарт. Биз бу йил ёзда Дани Ольмо ва Пау Виктор трансферида айнан шу ёндашувни қўллашга ҳаракат қилдик. Бундан буён кучсизланишни эмас, яхшиланишни хоҳлаймиз. Шунинг учун ўзимиз учун керакли футболчиларни қўлдан чиқара олмаймиз. «Барселона» ўйинчилар учун бўладиган қизиқишларни эшитишни истамагани учун эмас, балки уларни сотишдан манфаатдор эмаслиги учун тингламайди. Шу боис биз ҳеч қачон муҳим ўйинчиларни сотишни ўйламаганмиз. Биз жамоани қайта қураётганимизни, уни ғалабали йўлларга қайтараётганимизни ҳисобга олсак, муҳим ўйинчиларни йўқотмоқчи эмасмиз.
ХУРШИДБЕК тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 18.12.2024 23:44.
Ўқилди: 1264 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Арсенал | 18 | 36 |
3 | Челси | 18 | 35 |
4 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 18 | 26 |
11 | Брентфорд | 18 | 24 |
12 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 18 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
18-тур | Брайтон | 0-0 | Брентфорд |
18-тур | Арсенал | 1-0 | Ипсвич |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |