-
-
АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи 1 - 2 Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма 2 - 1 Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри 0 - 3 Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 30.12.2024 00:45 Милан - Рома «A» Серия 30.12.2024 22:30 Комо - Лечче -
Ўткир Юсупов: "Қайтсам, фақат "Навбаҳор"га қайтаман"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
Фаолиятининг асосий қисмини "Навбаҳор"да ўтказиб, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган дарвозабон Ўткир Юсупов давралар оралиғида Эроннинг "Фулад" жамоаси аъзосига айланганидан яхши хабардорсиз.
Биз форслар юртида ҳам ўзининг нималарга қодирлигини исботлашга улгурган миллий терма жамоамизнинг асосий посбони билан боғланиб, кўплаб саволларимизга жавоб олдик.- Эшитишимизга қараганда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига ўтаётган экансиз?
- Йўғе, бунинг умуман иложи йўқ. Чунки "Фулад" билан 2 йиллик шартномам бор. Қолаверса, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржоновичга мабодо ортга қайтиб, ўзимизнинг жамоаларда тўп суришга тўғри келса, фақат "Навбаҳор"га қайтаман деб сўз бериб қўйганман. Тўғриси, яна "лочинлар" сафида ўйнаш ниятим бор. "Нефтчи"га ўтаётганим ҳақидаги хабарлар эса асоссиз.
- "Навбаҳор"даги фаолиятингиз давомида эсда қоларли ва энг аламли кунларни эслай оласизми?
- Энг алам қилгани жамоадан кетганим бўлса керак. Ҳазил. Албатта юракка оғир ботадиган ўйинлар кўп бўлди. Энг аламлиси - 2022 йили Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф"га ютқазиб қўйган ўйинимиз деб ўйлайман. Шунингдек, ўша йили чемпионлик пойгасида пешқадамдан бор йўғи бир очко ортда қолиб кетгандик. Ғолиблик учун етишмаган бир очко бизни бутун мавсум давомида қилган саъй-ҳаракатларимизни нолга тушириб қўйганди. "Нав-баҳор"нинг сўнгги йиллардаги энг кучли таркиби йиғиланди ўшанда.
- Келаси мавсумдан ўз стратегияларини ўзгартирган "Навбаҳор"га катта эҳтимол билан Сергей Лушан бош мураббийлик қилади. Жамоага бефарқ бўлмаган футболчи сифатида бунга муносабатингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, Лушан билан бирга ишламаганман ва унинг мураббийлик соҳасида қандай салоҳиятга эга эканлиги борасида менда тўлиқ тушунча йўқ. Аммо билишимча, бу мутахассис ёшлар билан яхши ишлаб, натижа қила олади. Уни "Бунёдкор"даги фаолиятидан хулоса қилиш мумкинки, ёшларни учрашувларга муносиб тайёрлай олади. Агар Лушан ҳақиқатдан ҳам келаси йили нисбатан ёшарган "Нав-баҳор"ни бошқариши аниқ бўлса, мана кўрасиз, Наманганда рақобатбардош жамоа шаклланади.
- "Навбаҳор"нинг Кубок финалидаги мағлубиятининг асосий сабаби нимада бўлди деб ўйлайсиз?
- Ўша учрашув вақтида "Фулад" сафида бўлажак ўйинга тайёргарлик кўраётган эдим. Тефонимни дарвоза ортига қўйиб имкон қадар баҳсни томоша қилишга ҳаракат қилдим. Ўзим кўролмаган вазиятларни эса жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийидан сўраб турдим. "Навбаҳор" гол урган паллада хурсанд бўлиб, буни нишонладик. Тўп ўтказиб юборса асабийлашдим, хуллас, жамоа билан қалбан бирга бўлдим. Афсус, насиб қилмаган экан, бу йил ҳам омад кулиб боқмади. Аслида Наманганда клуб ривожи учун сўнгги йилларда мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Буни жа-моанинг ҳар бир аъзоси жуда яхши ҳис қилади. Мен амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан раҳбариятга бир неча бор мурожаат қилиб, клуб ривожи учун нимаики қилинаётган бўлса футболчи ва мураббийларни бир жойга тўплаб, бир ёқадан бош чиқариб, бамаслаҳат иш юритиш кераклигини тушунтирдим. Бироқ, барибир "Навбаҳор"даги айрим тизимлар нотўғри ишлашда давом этаверди. Менимча, йўл қўйилган ана шу хато ва камчиликлар туфайли жамоа чемпионликка эриша олмади.
- Шундайку-я, лекин ўтказиб юборилган голларда Қувватовни айблаётганлар ҳам талайгина...
- Қувватов ниҳоятда кучли дарвозабон. Мен айнан Санжар акага ҳавас қилиб футболга кириб келганман. Саволингизга келсак, дарвозабон бўлганим учун бу позиция эгаларининг хатоларини таҳлил қилиб беролмайман. Чунки худди шундай вазият вақти келиб менинг бошимга тушиши ҳам мумкин. Футболда ҳеч ким хато ва камчиликлардан кафолатланмаган.
- Нима бўлганда ҳам мавсумни "Навбаҳор"да якунлаб қўйсангиз бўлармиди...
- Очиғи, ҳар бир футболчи сингари менда ҳам хорижда тўп суриш нияти йўқ эмасди. Яширмайман, сўнгги 3 йил менда бундай имконият етарлича бўлди, аммо ҳар сафар "Нав-баҳор" раҳбарлари ва му-раббийлари билан маслаҳатлашган ҳолда жамоада қолишга қарор қилдим. Агар бу йилги мавсум сўнггида Намангандан кетадиган бўлсам хориж чемпионатларига йўл ололмасдим. Чунки, у пайтда бошқа кучли чемпионатларда янги мавсум бошланган ва улар ўз сафларига дарвозабон чақириб бўлишарди. Одатда ҳеч бир жамоа мавсум ўртасида янги киперларни трансфер қилмайди. Шунинг учун Эронда чемпионат бошланишидан олдин "Фулад" чорловини қабул қилдим. Тўғри тушунинг менда қайтиб бундай имконият бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Улар "Навбаҳор"-га керакли суммани тўлаб беришди ва ўйлайманки барчаси кўнгилдагидек рўй берди.
- Янги муҳит ва ўзгача менталитетга кўникиш қандай кечяпти?
- Бошида тил масаласида бироз қийналдим. Шукурки, ҳозир ҳаммаси яхши. Қолаверса, бу ерда исмимни талаффуз қилишга қийналишгани боис Ўткир эмас Юсуфга айланганман. "Навбаҳор"дан кетгач жамоада кузатилаётган воқеъликларни кўриб юрагим ачишди. Барчасига кўз юмиб яна Наманганга қайтиш ҳақида ҳам ўйладим. Ҳаттоки, бу масалада жамоа вице-президенти Отабек Саматов билан ҳам гаплашдим. Аслида "Фулад"да ўзимни қулай ҳис қилишим учун керакли ҳамма шароитлар яратиб берилган, бироқ одам кўп йиллар нон-тузини еган жойдан бирданига узоқлашиб кетишга қийналаркан барибир.
- Эронга ўсиш ва ўзига хос рақобатга киришиш учун кетганингизни биламиз. Хўш, айни дамда барчаси кутганингиздекми?
- Тўғри таъкидладингиз. "Нав-баҳор"даги фаолиятимнинг охирги йили ўйинимда бироз пасайиш кузатилаётганди. Ҳамкасбим Элдор Суюнов менга керакли маслаҳатларини берар экан, бунинг сабабини жамоада менга рақобатчи йўқлиги билан изоҳлаганди. Албатта, унинг фикрида жон бор: футболда рақобат жуда муҳим, айниқса дарвозабонлар учун. Эронда эса барчаси кўнгилдагидек. Легионерга айлангач истайсизми-йўқми, ўзингизни нималарга қодирлигингизни кўрсатишдан ташқари маҳаллий футболчилардан бир бош устун ўйин намойиш этишингиз керак.
- Октябрь ойида Тошкентда Эронга қарши учрашувда пенальтини қайтаргандингиз. Бу вазиятни "Фулад" матбуот котиби тўғри маънода ёритгани туфайли ишдан бўшатилганди. Эронга қайтгач у билан кўришиш имкони бўлдими?
- Жамоага қайтгач у билан кўришиш имкони бўлмади. Аммо клубдагилар "сени деб ишдан ҳайдалди", дея яхшигина ҳазиллашишди.
- Миллий терма жамоамиз саралашнинг 3-босқичига ўтгач, фақатгина бир тайм ёрқин ўйин ўтказаётгандай...
- Эҳтимол, бу ҳал қилувчи босқич бўлгани учун бироз эҳтиёткорроқ ўйнаётгандирмиз. Айни дамда биз учун энг кераклиси натижа. Бу бос-қичда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг. Мен тўла ишонч билан айта оламанки, таркибимиздаги ҳар бир футболчи ватинимиз шаъни учун майдонда бор куч-салоҳиятини ишга солмоқда. Мухлислар бизни доимгидай қўллаб-қувватлашда давом этишса, Инша Аллоҳ азалий орзуимиз - жаҳон чемпионатига йўлланма оламиз.
- Умуман олганда ЖЧга чиқиш имкониятларимиз ва Сречко Катанецга билдирилаётган эътирозлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- ЖЧга йўлланма олиш имкониятимиз ҳали ҳам яхши деб ҳисоблайман. Гуруҳда бизга потенциал рақобатчи ҳисобланган БАА қолган 4та тур учрашувининг 3тасини сафарда ўтказади. Ўз уйидаги ягона учрашувда эса бизга қарши майдонга тушади. Унгача насиб қилса, Тошкентда Қирғизистонни енгиб, Эрондан ижобий натижа билан қайта олсак, Дубайдаги учрашувда мундиал йўлланмасини ҳал қиламиз. Катанец масаласига келсак, унинг иш услуби ва ўйинларда қўллаётган стратегияси терма жамоага номзод барча футболчиларга маъқул келмоқда. Тўғриси, олдинги циклларда мухлислар босими остида аввалига Эктор Купер, кейингисида Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Агар бу сафар Катанецга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиладиган бўлса футболимиз яна 4 йил орқага кетиши аниқ.
- Суперлигада сиз қўриқлаётган дарвозани илк бор ким ишғол қилганини эслай оласизми?
- Игорь Таран пенальтидан гол киритган эди.
Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди.
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 20.12.2024 23:10.
Ўқилди: 1736 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Арсенал | 18 | 36 |
3 | Челси | 18 | 35 |
4 | Ноттингем Форест | 18 | 34 |
5 | Ньюкасл | 18 | 29 |
6 | Борнмут | 18 | 29 |
7 | Манчестер Сити | 18 | 28 |
8 | Фулхэм | 18 | 28 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 18 | 26 |
11 | Брентфорд | 18 | 24 |
12 | Тоттенхэм | 18 | 23 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Эвертон | 17 | 17 |
16 | Кристал Пэлас | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 18 | 15 |
18 | Лестер | 18 | 14 |
19 | Ипсвич | 18 | 12 |
20 | Саутгемптон | 18 | 6 |
Ўтган ўйинлар
18-тур | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон |
18-тур | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм |
18-тур | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм |
18-тур | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла |
18-тур | Челси | 1-2 | Фулхэм |
18-тур | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас |
18-тур | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед |
18-тур | Ливерпуль | 3-1 | Лестер |
18-тур | Брайтон | 0-0 | Брентфорд |
18-тур | Арсенал | 1-0 | Ипсвич |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |