-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Белбоғли кураш бўйича полвонларимиз халқаро турнирда совриндор бўлди
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » кураш
Рукн: Янгиликлар
22-26 декабрь кунлари Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида белбоғли кураш буйича халқаро турнир, эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур икки мусобақада мамлакатимиз полвонлари ҳам терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ҳамда ёрдамчи мураббий Юсуф Барноқуловлар бошчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этишди.
Йигирмадан ортиқ давлатдан келган энг сара полвонлар иштирокидаги ушбу жаҳон кубоги ва халқаро турнирда вакилларимизнинг қўлга киритган натижалари таҳсинга сазовор бўлди.
Хусусан, терма жамоамиз аъзоларидан Абултолиб Маҳкамов, Мамаражаб Раҳматов, Зайлобиддин Ортиқов, Манзураой Мўйдинова, Оғабек Аматбоев, Самандар Эгамердиев, Наврўз Мамаюсупов, Ёдгор Алмазов, Шохрух Қурбонмуродов, Азим Норқулов, Беҳруз Абдураҳмонов, Юнус Суннатов, Сарвар Икромов ҳамда Нуразиз Илҳомединовлар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди.
Шунингдек, жаҳон кубогининг сўнгги кунида терма жамоалар ўртасидаги аралаш микс баҳслари ҳам билиб ўтди. Мазкур жамоавий беллашувларда терма жамоамиз учинчи ўринни банд этиб, бронза медалларига эгалик қилишди.
Шу тариқа савриндорлар қаторидан жой олишга эришган полвонларимиз шода-шода медаллар билан юртимизга қайтиб келишди ва улар тантанали кутиб олинди, жумладан, терма жамоамиз таркибида иштирок этган Навоий вилояти спортчилари ҳам Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида, шаҳар ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси, спорт-таълим муассасалари вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан муносиб кутиб олинди.
Киритилган сана: 28.12.2024 20:49.
Ўқилди: 527 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |