-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби "Пахтакор" аъзолари билан танишди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Пахтакор
Рукн: Янгиликлар
Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби "Пахтакор" аъзолари билан танишдилар.
Португалиялик мутахассис Анталияда жам бўлган футболчилар билан яқиндан танишиш мақсадида учрашув ташкил қилди.
"Биз бу ерга Сизлар билан катта ишни бажариш учун тўпландик. Имкон қадар "Пахтакор"даги ўйинларингизни кўриб, сизлар билан танишишга ҳаракат қилдим. Қолган маълумотни машғулот ва ўртоқлик ўйинларида оламиз. Клуб раиси Жаҳонгир Абидовичнинг таклифига кўра, катта мураббийлар жамоаси билан Тошкентда иш бошлайдиган бўлдик. Менинг ва дўстларимнинг мақсади Сизлар билан юқори натижаларга эришиш. Сиз "Пахтакор"сиз, бу клубни ўрганар эканман, ўзбек футболининг устуни эканлигига амин бўлдим. Бундай катта жамоада ишлаш биз учун ҳам шараф", - дейди Морейра.
Хабарингиз бор, жамоамиз негизи сақлаб қолинди. Сергеев ва Башар билан ҳужум чизиғимизнинг сифати ошди. Бу футболчиларнинг барига ишонч билдиришни айнан янги мураббий айтиб ўтган.
"Агар биз барча вазифаларни ўз вақтида бажарадиган бўлсак, ишонинг, биздан кучлиси бўлмайди. Мен бу ерга келиб, Сиз ўрганиб қолган ҳамма нарсани ўзгартириб юбормайман. Қаердадир биз Сизларга, қаердадир, Сиз бизларга мослашасизлар. Футбол жамоавий ўйин, ишимиз ҳам шундай биргаликда бўлиши керак. Йил охирида мана шундай кайфиятда ғалабаларни таҳлил қилиш ҳақида ўйлашимиз керак", - дея бош мураббий туғилган кунини нишонлаётган
Улуғбек Ҳошимовни табриклади.Делегация раҳбари, клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов мураббийни таништирар экан, қуйидаги гапларни айтиб ўтди:
- Биз бир тану, бир жон бўлишимиз керак. Шундагина аҳил оила сифатида шаклланамиз. Бу жуда муҳим. Агар Сиз бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, бир оила бўлинг. Клубимиз раисининг Сизлардан талаб қиладиган ягона нарсаси мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин кўрсатиш. Шу ерга "Пахтакор" билан етиб келдингизми, демак Сиз энг зўрларисиз. Буни майдонда исботлашингиз қолди.
Киритилган сана: 04.01.2025 12:27.
Ўқилди: 706 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |