-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
ФарДУ янги мавсумни Про лигада ўтказади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Про-лига » Умумий
Рукн: Янгиликлар
Биринчи лига мусобақасидаги дебют мавсумида муносиб иштирок этган Фарғона давлат университетининг футбол жамоаси 2025 йилги мавсумни Про лигада ўтказади.
ФарДУ биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Фарғона давлат университетида бўлиб, унинг футбол жамоасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ФарДУнинг Про лигада иштирок этиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Декабрь ойи давомида университет Лига томонидан илгари сурилган талабларни босқичма-босқич ҳал қилди.
Хусусан, клуб 2025 йилги мавсумни "Истиқлол" стадионида ўтказиш бўйича уч томонлама шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Кейинчалик Про лига клубларининг футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаши борасидаги ЎФА томонидан белгиланган талабларни бажариш юзасидан кафолат тақдим этилди. Шунингдек, университет талабаларидан тузиладиган U19 жамоаси Ўзбекистон U19 чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Лига олий таълим муассасаларининг профессионал футболга бўлган интилиш ва эътибори ортиб бораётганини қадрлайди ва ФарДУ жамоаси 2025 йилги мавсумни шартли равишда Про лигада ўтказишини маълум қилади. Қўшимчасига, мазкур жамоанинг кейинги йиллар давомида лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришига кўмаклашади.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 04.01.2025 22:06.
Ўқилди: 740 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |