-
-
-
Элдор Суюнов "Нефтчи" нега ўтганлигини тушунтирди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафига келиб қўшилган дарвозабон Элдор Суюнов клуб матбуот хизмати учун кичик интервью берди.
-"Нефтчи" клуби ҳақида нималарни биласиз?
- "Нефтчи" бой тариҳга эга жамоа. Водий халқи ҳаётида футбол қанчалар муҳим ва эътиборли эканлигини яхши биламан. Мухлислар футболни қанча яхши кўрсалар, футболчиларга нисбатан талаблари ҳам шунчалар қатъий. "Нефтчи" ҳақида кўп нарсалар биламан. Бу жамоа водийнинг етакчи клуби сифатида мамлакат чемпионати ва кубоги мусобақаларида беш марта чемпионликни ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.
- Клубга келишингизга нималар сабаб бўлди?
- Клубга келишимга энг асосий сабаб, жамоа олдига катта мақсадлар ва масъулиятли вазифалар қуйилгани. Мен бу вазифаларни бажаришда бутун вужудим билан иштирок этиб, "Нефтчи"нинг азалий пешқадамлиги ва ғолиблигини тиклашга муносиб ҳисса қўшиш, севимли жамоанинг чемпионликни қўлга киритиш учун курашида фаол иштирок этиш ва Фарғонанинг етакчи футболчиси сифатида мамлакат терма жамоаси сафида бўлишдан иборат. Насиб бўлса бу йил мухлисларимизни қувончли совринлар билан ҳурсанд қилишга интиламиз.
- Мухлисларга айтар сўзингиз?
- Ўзбекистон футболи йилдан-йилга ривожланиб, юксак чўққиларни кўзлаб бормоқда. Бунда миллионлаб мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва мадади муҳим роль ўйнамоқда. Шу боис мен мухлисларимизга бу йилги мусобақаларда ҳам бизни астойдил қўллаб-қувватлаб, руҳимиз ва маҳоратимизни юксалтиришда доимо мададкор бўлишларини истайман. ОЛҒА "НЕФТЧИ", ОЛҒА ФАРҒОНА!".
Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати.Киритилган сана: 05.01.2025 14:02.
Ўқилди: 821 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |