-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 13.07.2025 23:59 Челси - ПСЖ -
ОКМК Ислом Тўхтахўжаев билан шартномани узайтирди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
ОКМК янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ва ёшларга имконият яратиш сиёсатини изчил давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти ўз сафига иқтидорли футболчиларни жалб қилиш баробарида, ҳозирги таркибдаги етук ўйинчиларни сақлаб қолишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Ана шундай фидойи ва тажрибали футболчилардан бири — жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев билан шартнома яна бир йилга узайтирилди. Эндиликда, марказий ҳимоячи 2025 йил охиригача «кончилар» шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
2023 йилнинг июль ойидан буён ОКМК шарафини ҳимоя қилиб келаётган Тўхтахўжаев жамоанинг асосий таянч футболчиларидан бирига айланди. Шу кунгача у 38 та расмий ўйинда иштирок этиб, рақиб дарвозасини бир маротаба ишғол қилишга муваффақ бўлди. Унинг ҳимоядаги ўзига хос ишончли ҳаракатлари ва самарадорлиги уни мудофаа чизиғида ҳақиқий деворга айлантирди — жами 2994 дақиқа давомида майдонда барқарор ўйин кўрсатди.
"Ислом Тўхтахўжаевнинг сардорлик фазилатлари ва профессионал маҳорати ёш футболчиларга илҳом бағишлаб, жамоанинг ички бирлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. У янги мавсумда ҳам ОКМК ФКнинг энг муҳим мақсадларига эришишида таянч устун бўлиши шубҳасиз" - дейилади олмалиқликларнинг расмий баёнотида.
Киритилган сана: 05.01.2025 23:04.
Ўқилди: 638 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |