-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«Жайхун» 2025 йилги мавсумни Пролигада ўтказади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Про-лига » Ғарбий зона
Рукн: Янгиликлар
2023 йилги мавсумдан буён Лига қатнашчиси бўлиб келаётган «Жайхун» Пролигада кураш олиб боради.
Клуб 2023 йилни биринчиликда 9-ўринда якунлаган бўлса, 2024 йилга келиб Ғарбий минтақада "Насаф фарм" жамоасидан кейин иккинчи бўлди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичида иштирок этди. Ўтган икки мавсум давомида «Жайхун» молиявий ҳолати бўйича муаммолар кузатилмади.
Куни кеча Лига раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси вице-президенти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда "Арал" клубининг ҳолати, "Турон" стадионида давом этаётган ишлар ва унинг Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун қачон тайёр бўлиши, 2024 йилги мавсум Биринчи лигада дебют қилган Арал академия режалари ва албатта «Жайхун» масаласида суҳбат борди.
Аввалроқ ҳам ҳар икки томон «Жайхун»нинг Пролигада иштирок этиши масаласини муҳокама қилган бўлиб, унда Лига бу бўйича ўз талабларини билдирганди. Жумладан, клуб ташкил топганига икки йилдан ошганидан келиб чиқиб, Лига уни ОФК лицензиялашига жалб қилишни режалаштирган. Шунингдек, «Жайхун» ЎФА томонидан тасдиқлаб берилган йўриқнома асосида ўз футболчилари билан меҳнат шартномаси тузишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробари нисбати ўлчовига риоя қилиши керак. Қўшимчасига, 2025 йилда «Жайхун» футбол мактаби вужудга келиши лозим.
Мазкур талаблар ҳудудий ассоциация ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан муҳокама қилинган бўлиб, Кенгес «Жайхун»ънинг Пролигада иштироки этиши бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаган. Шунингдек, «Жайхун» шартнома асосида Республика спорт ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби билан ҳамкорлик қилади. Яъни, мазкур мактаб футболчилари «Жайхун» тарбияланувчилари сифатида Лига рўйхатидан ўтказилади.
Лига Қорақалпоғистон футболи сўнгги уч мавсум давомида аниқ режа ва принциплар асосида фаолият олиб бораётганини қайд этади. Ишонамизки, босқичма-босқич қўйилаётган мазкур қадамлар яқин йиллар ичида республика футболини янги даражага олиб чиқади.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 10.01.2025 14:45.
Ўқилди: 905 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |