-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Осиё чемпионати финал босқичига чиқамиз
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футзал т.ж. » Аёллар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинларининг "С" гуруҳ бахслари Тошкентда ўтаётганидан хабарингиз бор. Фарруҳ Зокиров шогирдлари ўз гуруҳида Австралия, Филиппин, Кувайт ва Туркманистон термаларига қарши кураш олиб боряпти.
Хўш, саралаш ўйинларининг бошқа гуруҳларида вазият қандай?
Қитъанинг 18та термаси тўрт гуруҳга бўлинган холда саралаш ўйинларига киришган. Булар:
"А" гуруҳи: Таиланд (мезбон), Ливан, Бахрайн, Фаластин, Ироқ
"B" гуруҳи: Индонезия (мезбон), Гонконг, Ҳиндистон, Қирғиз Республикаси
"С" гуруҳи: Ўзбекистон (мезбон), Австралия, Кувайт, Филиппин, Туркманистон
"D" гуруҳи: Муанмар (мезбон), Хитой Тайпейи, Ветнам, Макао
"B" ва "D" гуруҳларида мусобақа 15 январда старт олади. "А" ва "С гуруҳларида эса иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"А" гуруҳидаги холат:
1-тур. 11-январь
Бахрайн – Ливан – 1:1
Ироқ – Фаластин – 1:12-тур. 13-январь
Ироқ – Бахрайн – 5:9
Фаластин – Таиланд – 1:82-турдан кейин Бахрайн термаси биттадан ютуқ ва дуранг натижа ҳосил қилган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Таиланд термаси 3 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Қизиқ томони, Ироқ, Фаластин ва Ливан термаларида биттадан очко бор.
"C" гуруҳидаги натижалардан хабарингиз бор. Икки ўйинда юз фоизли натижа қайд этган австралияликлар биринчи ўриндан жой олган. Филиппин 4 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Айнан Филиппин термаси билан дуранг ўйнаган ҳамюртларимиз эса учинчи поғонани эгаллаб турибди, аммо терма жамоамиз дастлабки турни ўтказиб юборганини унутмайлик. Туркманистон ва Кувайт термалари ҳали очко олиб улгурмаган.
Тўрт гуруҳда биринчи ва иккинчи ўриндан жой олган терма жамоалар ҳамда тўртта гуруҳда энг яхши кўрсаткичга эга битта учинчи ўрин эгаси Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. Финал ўйинлари 7 — 18-май кунлари Хитойда ташкиллаштирилади.
Осиё чемпионатида саралаш ўйинларидан ўтган тўққиз жамоага мезбон сифатида Хитой, аввалги қитъа чемпионати финалчилари Эрон ва Япония термалари қўшилади. 12 терма жамоа ўртасида ўтадиган баҳсларда муваффақият қозонган учта омадли жамоа Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланади. Аёллар футзали бўйича илк бор ўтказилаётган Жаҳон чемпионатига эса Филиппин давлати мезбонлик қилади. Жаҳоннинг кучли 16 та термаси шу йилнинг 21-ноябридан 7-декабрига қадар Филиппиннинг Виктория ва Пасиг шаҳарларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Аёллар футзали бўйича Осиё чемпионати учинчи бор ўтказилмоқда. 2015-йили Малайзия давлати мезбонлик қилган қитъа мусобақасида 8 та жамоа иштирок этган бўлса, 2018-йили Таиландда ташкил этилган турнирда жамоалар сони 15 та бўлган. Эътиборли жиҳати, ҳар иккала мусобақада Эрон термаси бош совринни қўлга киритган, ҳар иккаласида ҳам японияликлар иккинчи, таиландликлар учинчи бўлишган. Учинчи марта ўтказиладиган қитъа чемпионатига 2020-йили Кувайт давлати мезбонлик қилиши кўзда тутилганди, бироқ дунё миқёсида тарқалган ковид балоси мусобақани ҳам бекор бўлишига мажбур қилган.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳар иккала чемпионатда ҳам иштирок этган, энг яхши натижаси Таиландда юз берган – вакилларимиз чорак финалга қадар етиб келган. Ўз уйимизда ўтаётган бу галги мусобақадан юртдошларимизнинг умиди катта. Филиппин термаси билан қайд этилган дуранг натижа ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Футзалчи қизларимизнинг қолган учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишига, ишончли тарзда рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда кўзлаган мақсадимизга эришишига ишончимиз комил.
Киритилган сана: 14.01.2025 17:32.
Ўқилди: 3204 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |