-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Тимур Кападзе Қозоғистонда футболни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар берди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Мураббийлар » Фаолият
Рукн: Интервьюлар
Қозоғистоннинг спортга ихтисослашган сайтларидан бири “Sports.kz” Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе билан боғланиб, Ўзбекистон футболидаги ривожланишнинг асосий нуқталари, Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши ва Қозоғистон футболини яхшилаш бўйича суҳбатлашди.
— Сўнгги пайтларда Ўзбекистон футболи катта эътиборни жалб қилмоқда. Сизнингча, юксалишнинг асосий сабаби нимада?
— Энг аввало, мамлакатимизда футболни жуда севишади.
— Футболингиз ривожланишида қайси лаҳза ҳал қилувчи бўлди?
— 2019 йил охирида Ўзбекистон Президентининг мамлакатда футболни ривожлантириш бўйича фармони имзоланди. Ушбу фармонда 2030 йилгача футболни янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдиқланди. Ўйлайманки, бу бизнинг футболимиз ривожланишидаги асосий нуқта бўлди.
— Мантиқан олганда, Ўзбекистоннинг кейинги ютуғи Жаҳон чемпионатига чиқиш бўлиши керак. Бу борадаги имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?
— Ҳа, биз терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонамиз, чунки имкониятларимиз яхши. Гуруҳдаги ҳолат ҳам, терма жамоамизнинг потенциали ҳам рақибларни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олишга етади.
— Ҳозир кўпчилик Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши ҳақида гапирмоқда. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими?
— Ҳусановнинг “Ман Сити”га ўтиши ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди, чунки клуб дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб, уни энг яхши мураббийлардан бири бошқаради. Ростини айтсам, биз футболчимиз учун жуда хурсандмиз ва фахрланамиз. Бундай нуфузли клуб ва мураббий Ҳусановнинг потенциалини юқори баҳолаб, уни таклиф қилгани биз учун катта шараф.
— Қозоғистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми?
— Албатта, кузатаман, улар учун қайғураман ва мухлислик қиламан!
— Ўтган йил Қозоғистон миллий терма жамоаси учун муваффақиятсиз бўлди. Сизнингча, вазиятни яхшилаш учун нима қилиш керак?
— Ҳақиқатни айтадиган бўлсам, тўғри баҳо бериш учун вазиятни ичкаридан тушуниш керак. Умуман олганда, болалар футболини ривожлантириш, оммавийликни ошириш, шароитларни яхшилаш ва мураббийларнинг малакасини ошириш зарур. Бу кўп вақт талаб қилади, лекин бошқа йўл йўқ. Футболни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш керак, терма жамоа мураббийлари учун эса кўп сонли кучли маҳаллий футболчилар керак, шунда рақобат ва танлов бўлади. Ўшандагина терма жамоа кучли бўлади.
— Сиз Қозоғистон чемпионатида узоқ вақт ўйнагансиз. Қозоғистон ва Ўзбекистон футболига муносабатда қандай фарқларни кўрдингиз?
— Қозоғистон ва Ўзбекистонда футболни яхши кўришларига шубҳам йўқ. Лекин бизда футболни ривожлантириш учун кўп ишлар қилинмоқда – инфратузилма, спорт мактаблари, стадионлар, майдонлар, базалар яратилмоқда.
— Легионерлар лимитига кўп эътирозлар бўлмоқда, ҳозир бизда деярли чеклов йўқ. Бу масалада фикрингиз қандай?
— Менимча, ҳамма нарса меъёрида бўлиши ва Қозоғистон футболини ривожлантиришга хизмат қилиши керак.
— Қозоғистон клубларидан таклифлар бўлганми?
— Ҳа, Қозоғистон клубларидан қизиқиш бўлган, лекин мен терма жамоада ишлаётганим сабабли банд эдим”, деди Ўзбекистон Олимпия жамоасининг собиқ бош мураббийи.
Маълумот учун, Тимур Кападзе Қозоғистоннинг “Ақтобе” сафида уч мавсум муваффақиятли ўйнаб, шу давр мобайнида Қозоғистон чемпионлиги ва суперкубогини қўлга киритган.
Ўзбекистон Кападзе бошчилигида тарихда илк бор Олимпия йўлланмасини қўлга киритди. Францияда ўтказилган мусобақада жамоа битта дуранг ва икки мағлубиятни қайд этиб гуруҳда қолиб кетди.
2024 йил якунига кўра, Кападзе Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 15.01.2025 18:22.
Ўқилди: 2001 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |