-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК -
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига литвалик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Аёллар т.ж. » Аёллар миллий т.ж
Рукн: Янгиликлар
Хабарингиз бор, 2029 йилда аёллар футболи бўйича қитъанинг энг нуфузли турнири — аёллар Осиё кубогига мамлакатимиз мезбонлик қилади. Ушбу мусобақага муносиб ҳозирлик кўриш ва 2026 йилги Осиё кубогида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Котрина Кулбите билан учрашди. Дастлаб, литвалик мутахассис мамлакатимиз футболи тарихи ва қўлга киритилган ютуқлар билан таништирилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.
ЎФА раҳбарияти аёллар футболи кун сайин ривожланаётгани ва футбол билан шуғулланаётган қизлар сони ортиб бораётганини эътироф этиб, мамлакатимиз мезбонлик қиладиган 2029 йилги аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш, Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига йўлланма олиш асосий мақсадларимиз экани, шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида ўтказиладиган 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида юқори натижа кўрсатиб, қитъа турнирига йўлланма олишимиз зарурлигини таъкидлади.
Ўз навбатида Котрина Кулбите улкан тарих ва катта потенциалга эга жамоа бош мураббийи этиб тайинланаётганидан мамнун экани ва Ўзбекистонда аёллар футболи янада ривожланишида бор куч-ғайратини ишга солишга тайёрлигини билдирди.
Шундан сўнг, УЕФАнинг «Про» лицензиясига эга бўлган Котрина Кулбите билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Литвалик мутахассиснинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.
Маълумот ўрнида, Котрина Кулбите УЕФАнинг мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. Литва аёллар терма жамоаси ва турли ёш тоифаларидаги қизлар терма жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган.Манба: ufa.uz.Киритилган сана: 16.01.2025 22:02.
Ўқилди: 1003 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |