-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
Вадим Абрамов: «Ҳозир натижа эмас, барчани синаб олиш муҳим»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Динамо
Рукн: Интервьюлар
"Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов «Урарту» билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Вадим Карленович, биринчи ўртоқлик учрашуви. Ҳа, мағлуб бўлдик, аммо бугун жуда яхши футбол бўлди. Бу ўйиндан кейин фикрингиз қандай?
— Ҳа, умумий қилиб айтганда, бу биз учун фойдали ўйин бўлди. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, биз керакли маълумотларни олдик.
Агар биринчи таймни кўрган бўлсангиз, биз ўзимизга ўзимиз гол уриб қўйдик. Кейин ҳудди шундай хатони рақиблар ҳам қилди. Биринчи таймда бизда устунлик бор эди, иккинчи таймнинг бошида ҳам устунлик бизнинг томонда эди. Кейин эса алмаштиришлар қилдик ва жамоадаги барча футболчиларга ўйнаш имкониятини бердик.
Кўплаб футболчилар ўз позицияларида эмас, бошқа ўринларда ўйнашди. Шунинг учун бундай натижа кутилган эди. Аммо айнан шу мақсадда бу ўйинларга келдик — барча футболчиларни синовдан ўтказиш учун. Барчага имконият беришни хоҳладик, чунки эртага «Локомотив» (Москва) билан яна бир ўйинимиз бор.
Шу сабабли биринчи таймда ўйнаган йигитларнинг кучини асрашга қарор қилдик. Натижа ҳақида гапирадиган бўлсак, улар бугунги ўйинда мағлуб бўлиши керак эди, десак ҳам бўлади.
— Жамоанинг янги ўйинчилари ҳақида фикрингиз қандай?
— Бу йигитлар ҳали ёш. Улар майдонга тушганида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишди, балки ортиқча ҳаракат ҳам қилишган бўлиши мумкин. Уларда катта истак бор эди, лекин фақат истак етарли эмас, тажриба ва маҳоратини ҳам кўрсатиш керак. Улар йўл қўйган хатолар уларнинг ёшига яраша бўлди. Шунинг учун буни тушуниш мумкин.
Улар ўзларини кўрсатишни хоҳлашди. Бу футболчиларнинг келажаги яхши. Улар аста-секин тажриба тўплашади.
— Биринчи таймда тажрибали ўйинчи Марко Станович жуда яхши ўйнади. У ҳақида нима дейсиз?
— Ҳа, биринчи таймда ўйнаган барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Умумий қилиб айтганда, биз ўйинда яхши кўринишга эга эдик ва устунликка эга бўлдик. Мен биринчи таймда майдонга тушган таркибдан қониқдим.
Биз учун муҳим бўлган нарсаларни кўра олдик. Ҳаммаси жойида, ҳеч қандай муаммо йўқ.
— Эртага «Локомотив»га қарши ўйин бор. Футболчилар чарчаб қолмайдими?
— Албатта, чарчоқ бўлади. Лекин биз айнан шунинг учун бу ерга келдик. Улар чарчоқ орқали ўз маҳоратларини намоён этишлари керак.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйнаш мумкин. Футбол шунинг учун бор. Чарчоқ? У фақат мавсум бошида, жамоа ритмга тушиб олгунига қадар бўлади. Шунинг учун ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси яхши.
— Катта раҳмат!Манба: fcdinamo.uz.Киритилган сана: 15.02.2025 09:29.
Ўқилди: 1435 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |