-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон футзал федерацияси ривожланиш стратегиясини қабул қилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футзал т.ж. » Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
Тошкент шаҳридаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасининг конференц-залида Ўзбекистон футзал федерациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, ЎФА президенти масалаҳатчиси Аваз Азизхўжаев, ЎФА биринчи вице-президенти маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев, футзал мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан "Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган стратегияси" ҳамда мамлакат футзал терма жамоаларининг янги бош мураббийлари таништирилди.
Анжуман аввалида Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов сўзга чиқиб, федерация фаолият бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, қатор хорижий давлатлар, жумладан, Полmша, Италия, Латвия, Туркияда мамлакат футбол ва футзал федерациялари президентлари билан расмий учрашувлар ўтказилгани, футзали ривожланган хорижий мамлакатлар Бразилия, Португалия ва Испания тажрибаси ўрганилгани ҳақида, мамлакатимизда футзал спорт турини ривожлантириш учун биринчи навбатда инфратузилмани шакллантириш зарурлиги борасида маълум қилди. Айнан шу мақсадда 4 йиллик махсус дастур — 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган Стратегия ишлаб чиқилгани, унинг тўрт асосий мақсади: Ўзбекистонда футзални оммалаштириш ва ривожлантириш; Профессионал клубларни қўллаб-қувватлаш; Ёш футзалчиларга кенг имконият яратиб бериш; Халқаро мусобақаларда иштирок этиш даражасини ошириш эканлигини айтиб ўтди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон футзал федерацияси Бош котиби Маъруфжон Абдуллаев мазкур Страгетияни йиғилганларга батафсил таништириб ўтди.
Шунингдек, ОАВ вакиллари саволларига жавоб бераркан, Бекзод Маматқулов ФИФА футзални Олимпиада ўйинлари таркибига киритиш масаласини ўрганиб чиқаётгани ва биз ҳам шу йўналишда ҳаракатни жадаллаштириш, юртимизда футзал географиясини кенгайтиришга эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоалари, ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоаларига бош мураббийлар тайинлангани эълон қилинди. Жумладан, Нодир Элибоев — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, Константин Свиридов — ёшлар терма жамоаси бош мураббийи, Дилшод Раҳматов — ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ҳамда Фаррух Закиров аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.
Бундан ташқари, футзал федерациясида Мураббийлар кенгаши ҳамда Интизом комиссияси тузилгани эълон қилиниб, уларнинг таркиби тасдиқланди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Нодир Элибоев қуйидагича фикр билдирди: "Бу масъулиятли лавозим. Сизларни ва халқимизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Стратегиямиз 2028 йилги Жаҳон чемпионатида ўз ўрнимизга эга бўлиш. Футзалда янги саҳифани очяпмиз".Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan.Киритилган сана: 16.02.2025 08:26.
Ўқилди: 450 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |