-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Ўзбекистон ва яна 3 терма жамоа муддатидан аввал чорак финалга йўл олди
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Қитъа чемпионатлари » Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
Шу кунларда Хитойда футбол бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Унда қитъамизнинг 16 мамлакат терма жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашмоқда.
Бугунга қадар мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида “А” “B” “С” гуруҳларида иккинчи тур учрашувлари ўз якунига етди. Унга кўра, “А” гуруҳида Австралия ва Хитой ёшлар терма жамоалари иккитадан ғалаба қозонган ҳолда шоҳсупанинг биринчи ҳамда иккинчи ўрнидан жой олди ва чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Энди ушбу гуруҳда 18 февраль куни Австралия – Хитой гуруҳ пешқадамлиги учун ўзаро рақобатлашса, Қирғизистон – Қатар терма жамоалари шунчаки расмиятчилик учун баҳс олиб борадилар.
Осиё чемпионатининг “B” гуруҳида иккинчи тур якунларига кўра, тўрт жамоада ҳам навбатдаги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолди. Жумладан, битта ғалаба ва дуранг қайд этган Ироқ термаси ҳозирда 4 очко билан биринчи поғонада бораётган бўлса, Саудия Арабистони ва Иордания термалари 3 очко жамғариб, голлар нисбатига кўра иккинчи ҳамда учинчи ўринлардан жой олди. КХДР эса бир очко билан сўнгги ўринда қолди.
Бу гуруҳда 19 февраль куни Ироқ – Иордания, Саудия Арабистони – КХДР терма жамоалари ўртасида ўйин ўтказилади.
Чемпионатнинг “С” гуруҳида Ўзбекистон U20 терма жамоаси 2-турда Индонезия термасини 3:1 ҳисобида енгди. Эрон эса Яман термаси дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди. Бунинг натижасида ғолиб бўлган иккала жамоа ҳам ўз гуруҳида 6 тадан очко жамғариб, 1/4 финал босқичига йўл олди. Мағлуб жамоалар эса очкосиз сўнгги ўринлардан жой олди. Бу гуруҳдаги сўнгги тур беллашувлари 19 февраль куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон – Эрон, Индонезия – Яман жамоалари рақобатлашади.
Бугун, 17 февраль куни “D” гуруҳида Сурия – Япония, Жанубий Корея – Таиланд терма жамоалари иккинчи тур доирасида ўзаро куч синашади. Айни дамда Япония ва Жанубий Корея 3 очкога эришган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Агар бу жамоалар бугунги ўйинларда зафар қучса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасига эга чиқади.
Киритилган сана: 17.02.2025 11:32.
Ўқилди: 1012 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |