-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
Илҳом Абдуғаниев: “Жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
"Андижон"нинг истеъдодли футболчиларидан бири Илҳом Абдуғаниев Польшанинг “Вишиста Краков” клубига қарши учрашувда майдонга сардорлик боғичи остида тушди.
Андижонлик футболчи Анталия йиғини мобайнида ўз устида ишлаб, янги мавсумга ўзининг спорт формасини тиклаб боряпти. Абдуғаниев польшаликларга қарши учрашувдан кейин «Андижон» матбуот хизматига интервью берди.
— Илҳом, аввало ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?
— Ўйинни суст бошладик ва тезкор гол қабул қилиб олдик. Бу рақиб жамоани руҳлантирди ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйин бўлмади, деб ўйлайман. Биз ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Бироқ охирида голга айлантира олмадик. Биласиз, таркибимизда янги келган футболчилар бор. Улар жамоа ўйинига мослашиб боришяпти. Худо хоҳласа, қолган учрашувларда яхши ўйнаб ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.
— Сиз ушбу учрашувда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушдингиз. Сардорлик боғичи остида тўп суриш қандай бўлди?
— Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Буни албатта ўзига яраша масъулияти бор.
— Олдимизда яна 3 та ўйин бор. Лекин шу кунгача бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувлари орасида сиз учун энг қийин рақиб қайси бўлди?
— Ҳа, йиғинимиз давомида яна 3 та ўйинимиз бор. Албатта, ўртоқлик учрашувлари орқали бор эътиборимизни ўйинимизни шакллантиришга қаратяпмиз. Шу кунгача бўлган ўртоқлик ўйинлари орасида қийин рақиб “Борас Баня-Лука” жамоаси бўлди, деб ўйлайман.
— Учрашувда иккала жамоа ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнади. Бу ҳол қанчалик таъсир қилди, деб ўйлайсиз?
— Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Бироқ учрашувга унчалик таъсир кўрсатди, дея олмайман. Чунки майдонда рақиб ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Балки чемпионат бошларида ҳам шунақа об-ҳаво шароитида ўйнашимиз мумкин. Жамоамиз Худо хоҳласа, бундай ҳолатларга ҳам тайёр бўлади.
— Учрашувдаги тезкор голлардан кейин ҳам жамоа тушкунликка тушмади ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Кутилмаган тезкор голлар ўйин режасини ўзгартириб юборди, деб ўйлайсизми?
— Албатта, тезкор гол ўйинга таъсир кўрсатади. Бироқ учрашув давомида биз рақибга бутун ўйинда устунлик қилишига йўл қўймадик. 2 та голдан кейин бизда ҳам яхши ҳужумлар бўлди. Иккинчи бўлим бошларида 2-3 та яхши вазиятимиз бор эди. Ҳакам томонидан жамоадошимизга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг бир футболчи кам бўлиб қолдик. Шунга қарамасдан йигитлар вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди.
— Умуман, Анталия йиғини жамоамиз учун қанчалик фойдали бўляпти, деб ўйлайсиз?
— Анталиядаги йиғинимиз табиийки, жамоамизга катта фойда бўляпти. Машғулот қилишга шароитлар жуда яхши. Икки маҳалдан машғулот, жисмоний ва тактик томондан мураббийлар жамоа устида ишлашяпти. Қолаверса, жуда яхши савиядаги спарринг-рақиблар билан ўйнаяпмиз. Ушбу беллашувлар орқали оптимал формага кириб, чемпионатга пухта тайёрланиб боряпмиз.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 19.02.2025 10:52.
Ўқилди: 1486 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |