-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига 26 февраль куни қуръа ташланади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Қуръа
Рукн: Янгиликлар
Ўтган йилларда бўлгани каби гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади ва улар 8 та гуруҳга ажратиб олинади. Ҳар бир гуруҳдан 2 тадан энг яхши жамоа 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Суперлига ва Пролиганинг жами 22 та клубидан ташқари ўтган мавсумни Биринчи лигада муваффақиятли ўтказган Сементчи ва Зомин жамоалари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лиганинг яна саккиз иштирокчиси эса саралаш босқичида тўп тепади. Қайд этиш керак, "Цементчи" ўтган мавсум биринчиликнинг шарқий минтақасини пешқадам сифатида якунлаган, "Зомин" эса ўз минтақасида учинчи бўлган. Ундан тепароқда бўлган "Насаф Фарм" кубокда иштирок этмайди. "Жайхун" Пролига аъзоси сифатида мусобақага қўшилади.
Саралашнинг эҳтимолий саккиз ғолиби қуръа олдидан барча гуруҳларга сочиб юборилади ва улар гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлмайди. Яъни, уларнинг ҳар бирида тажриба тўплаш учун каттароқ жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этиш имконияти бўлади. Шунингдек, Биринчи лиганинг мазкур саккиз клуби икки сафар учрашувида иштирок этади ва фақатгина 1 та рақибни — гуруҳнинг биринчи жамоасини ўз майдонида қабул қилади.
Гуруҳ босқичида икки жамоанинг ўзаро келишиб, учрашувни рақиб майдонига кўчиришига йўл қўйилмайди. Стадиони тайёр бўлмаган жамоага регламент бандидан келиб чиқиб, техник мағлубият ёзилади. Лига бу билан бирор каттароқ клубнинг Биринчи лига жамоаси майдонига сафар этишини таъминлашни мақсад қилган. Шундан келиб чиқиб, ҳар гуруҳнинг биринчи рақамли жамоаси сунъий ёки шароити жиҳатидан у қадар яхши бўлмаган майдонга сафар уюштиришига тўғри келади. Мазкур қадам кичик футбол ўйингоҳларига жамоатчилик эътиборини қаратиш учун муҳимдир.
Қолган 24 та клуб ҳеч қандай саватларга ажратилмайди. Ўтган йилларда бўлгани каби қуръа ким учундир омадли ва яна кимгадир мураккаб келиши мумкин. Бир йил аввал H гуруҳи "Навбаҳор", "Андижон", "Динамо" ва "Насаф" клубларини ўзида жамлаган бўлиб, кейинчалик уларнинг 2 таси финалга қадар етиб борганди. Телетрансляциялар ва жамоатчилик эътиборидан келиб чиқиб, айнан шу гуруҳдаги беллашувлар кубок мусобақасини очиб бергани сир эмас.
Қуръа маросими 26 февраль куни 19:00 да старт олади ва у Футбол ТВ ҳамда Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.
Киритилган сана: 24.02.2025 16:04.
Ўқилди: 965 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |