-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
«Андижон» «Зенит» ёшлари билан дуранг ўйнади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
«Андижон» клуби Анталия йиғинидаги охирги ўртоқлик учрашувини Россиянинг «Зенит»-2 жамоасига қарши ўтказди.
Анталиядаги СБ аренасида бўлиб ўтган учрашув анча қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтди. Жамоамиз ўйин мобайнида кўплаб хавфли вазиятларни яратди ҳамда рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган имкониятларга эга бўлди. Айтиш лозимки, ўйин суръати жуда яхши кечди ва футболчиларимиз анча барқарор ўйин кўрсатдилар.
Ҳужумларнинг бирида Муҳаммадкарим Тоировнинг пасидан сўнг Бектемир Абдуманнонов ўз қанотидан катта тезликда олдинга ўтиб, ҳимоячиларни ортда қолдирди ва «Зенит»-2 посбони билан бирга-бир вазиятда усталик билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
Биринчи бўлимда жамоамиз рақибни мураккаб вазиятларга солиб қўйди. Айниқса, Усмонали Исмоналиев бир неча бор ўзининг хавфли зарбалари билан дарвозабонга муаммолар туғдирди. Баъзида россиялик посбон, баъзида эса дарвоза устуни уларга ёрдам берди. Шу билан бирга жамоамиз дарвозабонлари Валижон Раҳимов биринчи бўлимда ва Элдор Адҳамов иккинчи бўлимда сейвларини намойиш қилиб, ўз тажрибаларини намойиш қилдилар.
«Зенит»-2 футболчиси Максим Хохлов учрашув охирларига яқин ўзи учун яратилган имкониятдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Албатта, иккинчи бўлимда ҳам жамоамизда яна голли вазиятлар юз берди. Фақат омад кулиб боқмади. Масалан, Фарҳод Соҳибжоновнинг хавфли зарбасини дарвозабон аранг қайтариб юборди. Баҳс эса 1:1 ҳисобида якун топди.
Шунингдек, Россия футболининг афсоналаридан бири, «Зенит» клубининг собиқ юлдузи Андрей Аршавин учрашувни бевосита стадионда кузатиб борди. У ҳозирда «Зенит» клуби бошқарув раисининг спортни ривожлантириш бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга Аршавин «Зенит» академияси ва «Зенит»-2 жамоаси билан ҳам яқиндан ишлаб келмоқда.Манба: andijanfc.uz.Киритилган сана: 25.02.2025 07:40.
Ўқилди: 779 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |