-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Бектемир Абдуманнонов: «Кубок Андижонга келади ва буни ўзимизда сақлаб қолишимиз керак»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
2025 йилги Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. “Бобур арена” тарихда илк бор мамлакат Кубоги финалига мезбонлик қилади. «Андижон» эса «B» гуруҳидан жой олди.
Қолаверса, «Бургутлар» ўтган йили Ўзбекистон Кубогини ютган ва амалдаги ғолиби сифатида мусобақада иштирок этади.
"Андижон"нинг етакчи футболчиларидан бири Бектемир Абдуманнонов клуб матбуот хизмати учун Кубок қуръаси ҳақида интервью берди.
— Янги мавсумдаги Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Унга кўра, «Андижон» «B» гуруҳида «Сурхон» ва «Динамо»га қарши ўйнайди ва яна бир рақиб саралашдан кейин маълум бўлади. Фикрингиз қандай?
— Яхши рақиблар. Худо хоҳласа, гуруҳдан чиқиб, чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Қолган гуруҳларга қараганда ҳам бизники чакки эмас. Ўтган йилгига қараганда, бироз енгилроқ десак бўлади.
— Қуръадан олдин қандай гуруҳни кутгандингиз?
— Албатта, яхши, мана шундай гуруҳни кутгандим. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин биз охиригача курашамиз.
— Илк бор Кубок финали “Бобур арена”да ўтказилади. Буни кутганмидингиз?
— Кутгандим. Кубок финалини қабул қилиш учун учта стадион номи эълон қилинганида Андижонда бўлишини кутгандим. Худо хоҳласа, ўзимиз Кубок финалида ўз уйимизда ўйнашни ва мухлисларимиз қаршисида муваффақият қозонишни ният қилганмиз.
— Умуман олганда, Кубок финалини Андижонда ўтиши ҳақидаги хабарни қандай қарши олдингиз?
— Жуда ижобий. Стадионимиз ҳам янги мавсум учун ажойиб тарзда реконструкция қилиняпти. Шунга яраша Кубок финали “Бобур арена”да ўтиши ниҳоятда яхши бўлади.
— «Андижон» амалдаги Кубок соҳиби сифатида иштирок этади ва финал мезбонимиз. Бу омиллар албатта қўшимча мотивасия берса керак-а?
— Финалгача боришга ва Ўзбекистон Кубогини ютишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўтган йилгидек муваффақиятли қатнашиш учун ҳамма имкониятни ишга соламиз. Барча ўйинларни ютиш учун чиқамиз.
— Табиийки, «Андижон» Кубок соҳиби сифатида мусобақада қатнашиши боис бошқа рақиблар янада жиддий муносабатда бўладилар. Бу қўшимча қийинчилик туғдирмайдими?
— Жамоалар ҳар хил бўлиши мумкин. Бироқ биз ўз мақсадимиз сари ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланиб, жиддий муносабатда бўламиз. Ўзимизга ҳам боғлиқ. Учрашувларни ютиб, финалгача бориш ва ғолиб чиқиш – бизнинг мақсадимиз. Ўз уйимизда мухлисларимиз олдида Кубокни қўлга киритишимиз лозим. Кубок Андижонга келади ва буни ўзимизда сақлаб қолишимиз керак.
— Янги мавсум бошланяпти. Илк тур олдидан нима деган бўлардингиз?
— Худо хоҳласа, чемпионатни ғалаба билан бошлаб, иккинчи турда уйимизда «Насаф»га қарши ўйинда мухлисларимиз стадионни тўлдиришларини хоҳлаймиз. Чемпионатда ўйинлар кўп. Ишқибозларимизни хурсанд қилиб, совриндорлар қаторидан жой олишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 26.02.2025 21:55.
Ўқилди: 926 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |