-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдуқодир Ҳусановнинг “Сити”да “ойнинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритиш имкониятлари қандай?
Баҳо: +4Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Англиянинг “Манчестер Сити” клубида “февраль ойининг энг яхши футболчиси” аниқланмоқда. Кучли учликдан Эрлинг Ҳоланд, Йошко Гвардиол ва Абдуқодир Ҳусанов жой олди.
Қуйида, ушбу футболчиларнинг февраль ойидаги статистикасини тақдим этамиз.
Эрлинг Ҳоланд
Эрлинг Ҳоланд февраль ойида анча самарали ҳаракат қилди. Норвегиялик форвард тўртта ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритди ва бир ассист қайд этди. Футболчи ой бошида “Арсенал” дарвозасига боши билан чиройли гол урди. Кейин Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши баҳсда дубль расмийлаштирган бўлса, “Ньюкасл”га қарши ўйинда битта ассист қайд этди. Бироқ шу учрашувда тиззасидан жароҳат олиб, “Реал” билан жавоб баҳси ва “Ливерпуль”га қарши учрашувларни ўтказиб юборди. Жароҳатдан қайтгач, норвегиялик юлдуз навбатдаги голини киритди — “Тоттенҳэм”га қарши баҳсда унинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди.
Абдуқодир Ҳусанов
20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов “Сити” сафидаги дебют ўйинида бир оз ҳаяжон билан ўйнаган бўлса-да, кейинги баҳсларда ишончли ҳаракатлари билан эътирофга сазовор бўлди. Абдуқодир “шаҳарликлар” сафидаги иккинчи учрашувида “Лейтон Orient” дарвозасига гол уриб, жамоасига ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди. Кейин “Ньюкасл” қарши майдонга тушган ёш ҳимоячи Александер Исак ва Антони Гордон каби кучли ҳужумчиларни бутун ўйин давомида зарарсизлантирди ва “Сити” 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Ҳусанов Мадридда “Реал”нинг икки юлдузи – Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппега қарши ҳаракат қилди. Жамоаси 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишига қарамай, Абдуқодир яхши ўйин намойиш этди. Ўзбекистонлик футболчи “Ливерпуль”га қарши майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. У февраль ойини ажойиб ўйин билан якунлади – “Сити” сафарда “Тоттенҳэм” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўлиқ ўйин ўтказган Ҳусанов эса мухлисларнинг янги қаҳрамонига айланди.
Йошко Гвардиол
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиол февраль ойида ажойиб ўйинлар намойиш этди. Истеъдодли хорватиялик футболчи “Ньюкасл” ва “Тоттенҳэм”га қарши учрашувларда ишончли ҳаракат қилиб жамоасининг “қуруқ” ўйин ўтказишига ёрдам берди. Шунингдек, у ҳужумга қўшилиш борасида ҳам самарали ўйнаб келмоқда. Гвардиол “Реал Мадрид”га қарши “Etihad”даги баҳсда Эрлинг Ҳоланднинг биринчи голига ҳаммуаллифлик қилди ҳамда жамоадошларига бир қанча қулай имкониятлар яратди.
У ишончли ҳаракатлари ва ҳужумга қўшилиш қобилияти орқали “Сити”нинг муҳим футболчига айланиб бормоқда.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 28.02.2025 20:01.
Ўқилди: 6053 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |