-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
Муҳаммадкарим Тоиров: “Чемпионатнинг илк учрашувини интиқлик билан кутяпмиз”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
7 март санасида «Мавсум-2025» расман старт олади. Яхши биласиз, Суперлиганинг илк турини "Андижон" 8 март куни Қўқонда «Қўқон-1912»га қарши ўйин билан бошлайди.
Андижонлик мухлислар ҳам бўлажак беллашувни катта қизиқиш билан кутишаётгани сир эмас. Чунки улар катта футболни соғинишган. «Андижон» эса яна янги саргузаштларга ҳозирлик кўряпти.
Жамоадаги ҳар бир футболчи янги мавсум бошланишини ва хусусан «Қўқон-1912» клубига қарши беллашувни кутмоқдалар.
«Андижон»нинг ажойиб футболчиларидан бири, ярим ҳимоячи Муҳаммадкарим Тоиров ҳам жамоа билан бирга машғулотларда бор куч ҳамда имкониятини ишга соляпти ва ўзини нафақат илк учрашувга, балки бутун бошли мавсумга тайёрлаб боряпти.
Тоиров бўлажак учрашув олдидан ўзини қандай ҳис қилаётгани хусусида гапирди:
“Аввало, барча юртдошларимизга ва шу жумладан андижонликларга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин. Чемпионатга келсак, илк учрашувини интиқлик билан кутяпмиз. Биз жамоамиз билан жангга тайёрмиз”.
Бу йилдан Суперлигада водий дербилари яна биттага кўпайди. Элитага қайтган «Қўқон-1912» бу борада «Андижон»нинг чемпионатдаги илк рақибига айланиши ва илк турдаёқ мазкур жуфтлик фонида мухлисларга дерби тақдим этиши шубҳасиз. Муҳаммадкарим Тоиров эса жамоамизнинг 1-турдаги рақиб ҳақида шундай деди:
“Рақибимизга келадиган бўлсак, улар ҳам чемпионатга яхши тайёрланишган. Албатта, рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Бизни олдимизда катта мақсадлар турибди. Бу дербида ғалаба қозонишимиз шарт. Худо хоҳласа, шундай ҳам бўлади. Мен жамоамга ишонаман!”.
Таъкидлаб ўтганимиздек, андижонлик мухлислар ҳам бўлажак беллашувни катта қизиқиш билан кутмоқдалар. 8 март оқшомида шубҳасиз «Андижон» фан-клуби Қўқондаги стадионда жамоамизни юқори даражада қўллаб-қувватлашига шубҳа йўқ. Буни жамоанинг ҳар бир аъзоси қалбидан ҳис қилиб турибди ва бу борада Тоиров қуйидагиларни айтди:
“Юқорида айтганимдек, бу биз учун жуда муҳим ўйин. Бу ўз номи билан дерби. Дербига биз тайёрмиз. Майдонда ҳам жиддий рақобат ва мухлислар ўртасида ҳам шундай рақобат кечади. Бу ҳолат эса бизга қўшимча куч бағишлайди. Мухлисларимизни ушбу учрашувда кутиб қоламиз. Худо хоҳласа, ишқибозларимизни хурсанд қиламиз”.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 06.03.2025 10:45.
Ўқилди: 1208 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |