-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Волейбол, Ўзбекистон чемпионати: Сирдарёда Наманган жамоаси, Навоийда мезбонлар ғолиб бўлди
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » волейбол
Рукн: Янгиликлар
Гулистон шаҳрида волейбол бўйича U-17 ёш қизлар, Навоий шаҳрида ўғил болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ҳақиқий истеъдодларни кашф этиш асносида ғолиб ва совриндор жамоалар номини аниқлаб берганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Навоий ва Сирдарё вилоятларида саккиз кун давом этган шиддатли ва муросасиз ўйинлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, ҳудудий терма жамоа мураббийлари ва Ўзбекистон волейбол федерациясининг селекционер мутахассислари учун келгуси режаларни белгилаб олиш, жамоаларнинг техник-тактик имкониятларини таҳлил этиш, мамлакат миллий терма жамоасига иқтидорли ёшларни танлаш имконини берди.
Ҳар икки ҳудудда ўтган мамлакат биринчиликларида 14 та жамоанинг 200 дан ошиқ спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Чемпионатларнинг якуний ўйинлари сарҳисобига кўра, қизлар ўртасида Наманган вилояти волейболчилари мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса, совринли ўринлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти жамоаларига насиб этди.
Навоийда 17 ёшгача бўлган ўғил болалар жамоалари ўртасидаги ўйинларда мезбонлар – Навоий вилояти жамоаси шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллади. 2 ва 3-ўринлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сирдарё жамоаларига тегишли бўлди.
Сирдарё ва Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти Ўзбекистон чемпионатларнинг уюшқоқликда ташкил этилишида, ҳудудлардан келган жамоаларга етарли шарт-шароитлар яратилишида шахсий намуна кўрсатганлиги эътиборли бўлди.
Чемпионатлар якунида ғолиб ва совриндорлар Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси ва Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Киритилган сана: 08.03.2025 14:56.
Ўқилди: 529 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |