-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Goal нашри "Манчестер Сити" футболчиларининг "Ноттингем Форест"га қарши ўйинидаги ҳаракатларини баҳолади
Баҳо: +1Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Навбатдаги ҳафта, навбатдаги хатолик – бу сафар Эдерсоннинг хато қилиши "Манчестер Сити"нинг мағлубиятига олиб келди. Ва бу энг ноқулай пайтда содир бўлди: 83-дақиқада Каллум Ҳадсон-Одоининг зарбаси унинг яқин устуни орқали ўтиб кетди ва "Ноттингем Форест" чемпионларга қарши 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эдерсон учун бу жуда аламли вазият эди, чунки иккинчи бўлимда у Ҳадсон-Одоининг бурчакка йўллаган зарбасини қайтариб, ажойиб сейв амалга оширган эди.
"Сити" бу мағлубият учун узр келтира олмайди, чунки улар Нуно Эспириту Сантунинг жамоасига қарши кўп имконият ярата олмади. Эрлинг Ҳоланд ўйинда деярли кўринмади, Фил Фоден эса қаттиқ асабийлашди. "Форест" эса бу ғалаба билан учинчи ўриндаги позициясини мустаҳкамлаб, Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятларини оширди. "Сити" эса мавсумдаги тўққизинчи мағлубиятидан кейин чемпионлик пойгасида қийин аҳволга тушиб қолди.
"Манчестер Сити" ўйинчиларининг баҳолари
Дарвозабон ва ҳимоячилар
Эдерсон (4/10):
Ҳадсон-Одоинниг зарбасидан кейин ажойиб сэйв қила олди, аммо кейин хатога йўл қўйди ва яқин устуни орқали гол ўтказиб юборди.
Матеус Нунес (5/10):
Ўнг қанот ҳимоячиси сифатида яна мувафақиятли ўйнай олмади. "Сити" ёзда Кайл Уокерга ўринбосар топиши кераклиги аниқ бўлди.
Рубен Диаш (6/10):
Ҳаводаги ва марказий ҳужумларда "Форест"нинг имкониятларини чеклашда яхши ўйнади, аммо рақиб қанот ҳужумидан гол урди.
Абдуқодир Хусанов (6/10):
Крис Вудни назорат қилишни уддалади ва тўп билан яхши ҳаракат қилди.
Йошко Гвардиол (5/10):
Ҳужумга қўшилганда хавфли эди, аммо Ҳадсон-Одоининг гол урган вазиятида жуда пассив ҳаракат қилди.
Ярим ҳимоя
Нико Гонсалес (4/10):
Бир неча марта ноаниқ узатмалар берди ва жуда ноаниқ зарба йўллади.
Фил Фоден (5/10):
Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилди, лекин узоқ масофадан ноаниқ паслар берди. Алиштирилганда асабийлашди, аммо танқид учун жой бор эди.
Бернарду Силва (6/10):
Биринчи бўлимда зарбаси ноаниқ кетди. Жамоа учун кўп меҳнат қилди, аммо ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга қодир бўлмади.
Ҳужумчилар
Жереми Доку (6/10):
"Сити"нинг энг фаол ҳужумчиси бўлди, аммо "Форест" ҳимоячилари уни яхши назорат қилишди.
Эрлинг Ҳоланд (4/10):
Биринчи дақиқаларда имкониятга эга бўлди, аммо зарбаси ноаниқ чиқди. Бундан ташқари, 90 дақиқа давомида деярли кўринмади.
Савиньо (5/10):
Унга чаққонлик етишмади. Бир неча бор қанотдан ҳаракат қилди, лекин тезда ўйиндан тушиб қолди ва иккинчи бўлимда Мармушга алмаштирилди.Манба: goal.om.Киритилган сана: 08.03.2025 23:05.
Ўқилди: 6656 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |