-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Рўзиқул Бердиев: «Мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда ҳам ёқимли»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Насаф
Рукн: Интервьюлар
"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва спорт журналистлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Рўзиқул Саъдуллаевич кириш қисмини қуйидаги гаплар билан бошлади:
— Аввало табриклар учун ҳаммага раҳмат! Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Айрим вазиятларни айтмаганда, рақиб футболчиларига дарвозамиз томон ҳужум қилишларига имкон бермадик. "Сўғдиёна" жамоаси тўп билан ўйнашни яхши кўради, шу боис уларни яхши ўрганиб чиқиб, футболчиларини тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилдик. Бизда ҳам ҳужумда голдан аввал ва кейин кўпгина хавфли вазиятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик. Агар шу ҳужумларни голга айлантирганимизда янаям ишончли ғалабага эришган бўлардик. Аммо мавсум бошланишида ғалабага эришиб, 3 очко олиш бу жудаям яхши.
— Рўзиқул Саъдуллаевич, янги келган футболчилар ҳақида фикрингизни билсак.
— Биласизми, аслида жамоамизга келиб қўшилган футболчиларни ҳаммасини янги келиб қўшилган деб бўлмайди. Чунки Черан, Эшмуродов, Нуруллоев ва Норчаев аввал ҳам жамоамизда тўп тепишган, уларнинг имкониятларини яхши биламиз. Ҳебай ва Воробейни эса мавсум давомида кузатамиз. Жамоамизга уларнинг фойдаси тегади деган умиддамиз.
— Насруллаевнинг жароҳати ҳақида нима дея оласиз?
— Насруллаевда ўзи ўйиндан аввал ҳам кичик жароҳат бор эди, бироқ у жамоага ёрдам беришни истади ва майдонга тушди. Аммо ўша тўқнашувда у жароҳатини янгилаб олди ва захирага олинди. Тикланиб олиши учун бироз вақт керак бўлади. У бизнинг жудаям муҳим ўйинчимиз эди, жароҳатидан кейин бироз режаларимиз ўзгариб кетди ва Бозоровнинг ўйинида ҳам бироз пасайиш бўлди.
— Жамоага легионер дарвозабон таклиф қилинишидан мақсад нима?
— Бизда аслида дарвозабон таклиф қилиш режаси йўқ эди. Аммо Умид Эргашевнинг кутилмаганда жамоадан кетиш истагини билганимиздан кейин шунга мажбур бўлдик.
— Бобур Абдухолиқовнинг бошқа клубга ўтиб кетиши бизни ажаблантирди. Унинг қолиши ҳақида маълумотлар чиқиб турганда у тўсатдан бошқа жамоага ўтиб кетди. Аслида авваллари Черан ва Бобур тандеми кўпгина ҳолларда ўзини оқлаганди.
— Бобур Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритди. Балки энди Озарбойжон чемпионлигини ҳам қўлга киритмоқчи бўлгандирда (кулади). У ҳам бошқа жамоа билан шартнома қилгач, биз жамоамизга Ҳусайнни таклиф қилдик. Ўйлайманки, ҳозирги ҳужумчиларимиз ҳам рақиб ҳимоячиларига етарлича хавф туғдира олишади. Бобурга эса омад тилайман!Манба: fcnasaf.uz.Киритилган сана: 10.03.2025 11:04.
Ўқилди: 1087 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |