-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Диего Марадонанинг ўлими бўйича суд жараёни бошланди. Айбдорни 25 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Кирманг
Рукн: Янгиликлар
Аргентина футбол афсонаси Диего Марадонанинг ҳаёти сўнгги кунларида унга тиббий ёрдам кўрсатган саккиз нафар тиббиёт ходимидан етти нафари бугун суд олдида жавоб бермоқда. Улар эҳтиётсизлик билан одам ўлдириш ва касбий лоқайдликда айбланмоқда.
Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган. У ўлимидан аввал миядаги тромбни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказган. Шунингдек, Диего алкоголь ва гиёҳвандликдан даволанаётганди.
Суд жараёни ва тергов тафсилотлари
Марадонанинг ўлимидан сўнг Аргентина прокуратураси маҳаллий шифокорлар ва ҳамширалар фаолиятини текширишни бошлади. 2021 йилда 20 нафар эксперт иштирокида ўтказилган текширув натижасида Марадонага кўрсатилган тиббий ёрдам “ноўрин, етарли эмас ва масъулиятсиз” деб топилди. Экспертлар шунингдек, агар унга сифатли ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилганида, “унинг яшаб қолиш эҳтимоли юқори эди” деган хулосага келишди.
Суд жараёнида жавобгарлар қаторида Марадонанинг нейрохирурги ва шахсий шифокори Леополдо Луки, психиатр ва бир неча ҳамширалар бор. Уларнинг барчаси айбловларни рад этмоқда. Агар суд ушбу мутахассисларни айбдор деб топса, саккиз йилдан 25 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Тиббий хатолар ва Марадонанинг ўлими
Марадона Буэнос-Айреснинг ҳашаматли ҳудудидаги уйида вафот этган. Бу операциядан икки ҳафта ўтгач содир бўлди. Кейинчалик футболчининг юрак хуружидан вафот этгани аниқланди. Суд тиббиёт ходимларини футболчига “зарур тиббий ёрдамни вақтида кўрсатмаганликда” айбламоқда. Жумладан, унинг уйида дефибриллятор бўлмаган, шунингдек, гиёҳвандлик ва алкоголизмни даволаш бўйича мутахассислар ҳам ундан доимий хабар олиб турмаган. Айблов хулосасига кўра, тиббиёт гуруҳи футболчини “ўлимга маҳкум этган” ва унга “оғир шароитда ёрдам кўрсатмасдан қаровсиз қолдирган”.
Суд жараёнида тиббиёт ходимларидан бири, кечки сменада ишлаган ҳамшира, Марадонанинг аҳволида “ташвишли белгилар” сезганини, лекин уни уйғотмаслик бўйича кўрсатма олганини маълум қилган. Эрталабки сменада ишлаган ҳамшира эса Марадонанинг жасадини топган ва ўз иши алоҳида кўриб чиқилишини талаб қилмоқда.
Марадонанинг ўғлининг адвокати Дигито Марио Бодрининг сўзларига кўра, футболчининг оиласи сиздирилган аудио ва SMS хабарлардан кейин унинг соғлиғи доимо хавф остида бўлганлигидан далолат беради, деб даъво қилмоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, тиббий гуруҳнинг стратегияси Диегонинг фарзандларини даволанишга аралаштирмаслик бўлган. Чунки улар шундай қилсалар, шифокорлар кўпроқ пулларга эга чиқишади.
Марадонанинг вафоти Аргентинани ларзага солди
Марадонанинг ўлими бутун Аргентинада қайғу ва норозилик ҳаракатини келтириб чиқарди. Суд жараёни Буэнос-Айреснинг Сан-Исидро шаҳрида бўлиб ўтмоқда ва июль ойига қадар давом этиши кутилмоқда. Ушбу иш доирасида 100 дан ортиқ гувоҳ, жумладан, Марадонанинг оиласи ва уни узоқ йиллар давомида даволаган шифокорлар кўрсатма бериши режалаштирилган.
Буэнос-Айреснинг Ла-Патернал туманида, Марадона футболчилик фаолиятини бошлаган жойдаги деворларга “Диего учун адолат!” қабилида шиорлар ёзилган.
Маҳаллий фуқаролардан бири, нафақахўр Хилда Переира, бу иш юзасидан адолат қарор топиши кераклигини таъкидлаб, шундай деди:
"Одамлар ҳаммасини билиши керак. Марадонани ким қаровсиз қолдирди? У кимларнинг қўлида қолиб кетди? Ким айбдор бўлса, жазоланиши шарт! Марадона ёлғизликда вафот этишга лойиқ эмас эди".Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 12.03.2025 15:16.
Ўқилди: 4108 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |