-
-
-
Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф -
Гандбол: Ўзбекистон U-19 жамоаси АҚШлик тенгдошларини мағлуб этди
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » гандбол
Рукн: Янгиликлар
Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубоги қитъалараро босқичининг гуруҳ ўйинлари доирасидаги навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди.
U-21 биринчилигининг “Б” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Руанда жамоаси билан куч синашди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида 18:20 ҳисобида шарқий Африка қитъаси вакиллари устунликка эришди. Учрашувнинг 2-бўлимида ҳам Руанда жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб қолди.
Айниқса, рақиб дарвозабони гандболчиларимизнинг бир қатор зарбаларини бартараф этишга муваффақ бўлгани натижасида умумий натижа 40:32 кўринишида африкаликлар фойдасига ҳал бўлди.Ўзбекистон U-21 жамоаси ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга йўл олди. Терма жамоамиз ярим финалда “А” гуруҳида етакчиликка эришган Болгария жамоаси қаршилигини енгишга ҳаракат қилади
“Б” гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон U-19 ўсмирлар жамоаси АҚШ терма жамоаси билан рўбарў келди.Гуруҳ етакчисини аниқлашга хизмат қилган ўйиннинг шиддатли кечгани кўрсаткичларда ўз аксини топди. Биринчи бўлимда 15:15 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи бўлим якунига кўра, 33:32 ҳисоби қайд этилган тарзда ғолиблик ҳамюртларимизга насиб этди
Энди ўсмир гандболчиларимиз ярим финалда Нигерия терма жамоаси тўсиғидан ўтиш учун курашга киришади.Эслатиб ўтамиз, 15-16 март кунлари ярим финал, 3-ўрин учун, 5-6-ўринлар ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ҳар икки ёш тоифасида ғолибликка эришган жамоалар жорий йилги жаҳон чемпионатлари йўлланмасига эга чиқади.
Киритилган сана: 15.03.2025 10:08.
Ўқилди: 616 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 14 | 15 |
13 | Хоразм | 14 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |