-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Мирзад Механович: «Насаф»га қарши ўйинда йигитларнинг юраги ёниб ўйнашлари жуда ҳам ёқди»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
«Андижон»нинг “Бобур арена”да «Насаф»га қарши ўтказган учрашуви ортда қолди ва барчада илиқ таассурот қолдирди.
Дуранг қайд этилган баҳсда «Андижон» футболчиларининг жонбозлиги, иштиёқи ҳамда фаоллиги кўзга ташланди.
Жамоага янги қўшилган босниялик легионер Мирзад Механович ҳам ўзидан илиқ таассурот қолдирмоқда ва мухлисларнинг олқишига сазовор бўляпти.
«Насаф»га қарши баҳсдан кейин Мирзад «Андижон» матбуот хизмати учун интервью берди.
— Мирзад, биринчи марта “Бобур арена”да ўйнадингиз ва бу очилиш учрашуви эди. Атмосфера ҳақида қандай тасаввур қигандингиз?
— Аввало, бизни қўллаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга каттакон раҳмат айтмоқчиман. Ростини айтсам, шундай муҳитни кутгандим. Чунки бу ернинг ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи рақамли томошабинлар ҳисобланишини кўп эшитгандим. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим.
— 1:1 натижаси билан якунланган учрашув борасида нима дея оласиз?
— Айтиш керак, биз бу ўйинни ютишни истагандик. Бу орқали мухлисларимизни бахтиёр қилиш мақсадимиз бор эди. Ўйлайманки, беллашувларни ёмон ўтказмадик ва майдонда боримизни бериб тўп сурдик. Айниқса, иккинчи баҳсда жонбозлик кўрсатдик, ахир чемпионларга қарши тўп сурдик.
— Фаолиятингиз давомида кўплаб клубларда ўйнагансиз ва бу каби мухлисликни олдин яна қаерларда кўргансиз?
— Бизда — Боснияда “Железничар Сараево”нинг фанатлари шунақа. Шунингдек, «Ордабаси»да ўйнаб юрган кезларимда бизни қўллаш учун стадионга 20 минг ишқибоз ташриф буюрганди. Бу ерда ҳар бир уй ўйинимиз учун стадион доим ишқибозларимиз билан тўлиб тошишини эшитдим. Бунга ўзим ҳам бевосита гувоҳ бўлдим. Бундай қўллаб-қувватлашдан кейин жамоа ҳам 100 фоиз тўлиқ куч билан ўйнайди.
— Учрашув давомида сизга яна нималар ёқди?
— Менга йигитларнинг юраги ёниб ўйнашлари жуда ҳам ёқди. Жамоада янгилар кўп ва бир-биримизни тушуниб олиш учун бироз вақт талаб қилади. Шуни ишонч билан айтаманки, ўйиндан-ўйинга ўтиб боргани сайин биз бир-биримизни сўзсиз тушуна бошлаймиз.
— Май ойида Суперкубок ўйинида айнан «Насаф» билан ўйнаймиз. Энди сиз ҳам ушбу рақибни яхшироқ биласиз...
— Суперкубоккача ҳали узоқ ва бу ҳақда ўйлашга эрта. Биз учун энг асосийси, «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳақида ўйлаш ва шунга тайёрланиш. Худо насиб қилса, янги мавсумдаги илк ғалабани айнан ўша баҳсда қўлга киритамиз.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 18.03.2025 07:16.
Ўқилди: 1202 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |