-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
“Ўлимни алдаб, стадионда вафот этди”. Футбол тарихидан абадий жой олган Дикси Дин ҳақида
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Машҳурлар » Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Инглиз футболидаги дербилар орасида Мерсисайд дербисининг ўзига хос ўрни бор. “Эвертон” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ушбу тўқнашув ҳар сафар интригаларга бой ўтади. Бундан бир ой олдинги (ҳозирча энг сўнггиси) дерби “Гудисон Парк”да бўлиб ўтган ва ҳаяжонга бой бўлди. Ўйин охирида мезбонлар футболчиси Жеймс Тарковски ажойиб зарба билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди.
Тарихий лаҳза
Энди эса 45 йил ортга қайтамиз, 1980 йилнинг 1 март санаси инглиз мухлислари хотирасида абадий сақланиб қолган. Ўшанда ҳам “Эвертон” ва “Ливерпуль” ўзаро тўқнаш келганди. Учрашувда “Эвертон”нинг афсонавий футболчиси Дикси Дин фахрий меҳмон сифатида иштирок этган.
Дин инглиз футболи юқори дивизионида бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича Англия рекордчиси бўлган ва ҳозиргача бу натижани ҳеч ким янгилай олмаяпти. Дикси 39 ўйинда 60 та голга муаллифлик қилган — ақл бовар қилмас натижа! Дикси “Эвертон” билан бирга 1932 йилги мавсумда мамлакат чемпионлигини, бир йилдан кейин эса Англия Кубогини қўлга киритган.
Ҳужумчи жисмоний томондан кучлилиги ва юқори самарадорлиги билан ажралиб турарди. Ажабланарлиси шундаки, у ҳамманинг эътирофига сазовор бўлиб, афсона мақомини олса-да, оддий ва камтарин йигитлигича қолган.
Майдондан ташқаридаги ҳаёт
Дин бутун фаолияти давомида соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Ўша вақтдаги спорт тиббиёти футболчининг профессионал фаолиятини узайтириш имконини берадиган даражада эмасди.
Ҳужумчи илк жароҳатини совринларни қўлга киритишидан аввал олди. 1926 йилда у мототциклда даҳшатли ҳалокатга учраган. Бош суяги ва жағи синган Дикси бир кундан кўпроқ вақт коматоз ҳолатида бўлган. Шифокорлар унинг омон қолиш эҳтимоли камлиги, профессионал фаолиятини давом эттириш борасида эса ҳаттоки, гап бўлиши мумкинмаслиги ҳақида таъкидлаган.
Аммо Дин чекинмади, ақл бовар қилмайдиган даражада тез тикланди ва спортга қайтди. Бироқ бундай жароҳатлар бутунлай йўқолиб кетмайди ва бир умр ўзини эслатиб туради. Дикси 33 ёшида жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга бўлган ёш ўйинчиларга қаршилик кўрсата олмай қолди ва буцаларини михга илишга мажбур бўлди.
Фото: Getty Images
У учун оғир кечган 40 йиллар бошланди… Уруш, очарчилик, молиявий қийинчиликлар ва ўғлининг ўлими соғлик билан боғлиқ муаммоларини янада кучайтирди. 1980 йилги машъум дербидан тўрт йил олдин ҳужумчи яна жарроҳлик столига тушди ва унинг оёғи ампутация қилинди.Муносиб якун
1980 йилда “Эвертон” — “Ливерпуль” ўйини вақтида Диннинг юраги хуруж қилиб, стадионда вафот этган. Ўша ўйинда “Эвертон” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган, аммо энди натижа иккинчи ўринга тушиб қолганди.
“Агар Диндан ўлимдан сўнг қаерда бўлишни исташини сўрашганида, эҳтимол, у шундай жавоб берарди: “Гудисон Парк”да”, — деб ёзишарди Англияда. Шундай бўлди ҳам. 2001 йилда стадион яқинидаги боғда “Футболчи, жентлмен, эвертонлик” ёзувлари туширилган Диксининг ҳайкали ўрнатилди.
Ўша машъум ўйин иштирокчилари аллақачон фаолиятини якунлаган. Диксининг рекорди эса абадийдир. Барча қийинчиликларга қарамай, у ҳар доим матонат ва футболга садоқат кўрсатган. Унинг номи Англия ва жаҳон футболи тарихига абадий ёзилган.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 18.03.2025 23:47.
Ўқилди: 2017 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |