-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
Олег Зотеев «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
«Андижон»нинг “Бобур арена”да «Насаф»га қарши ўйини барчада илиқ таассурот қолдиргани рост. Стадиондаги муҳит жуда бошқача руҳда бўлди ва бундай атмосферада тўп суриш ҳар қандай футболчи учун ёқимли.
Бу йил жамоага қўшилган ва сардор сифатида тўп сураётган тажрибали Олег Зотеев «Насаф» билан учрашувда ажойиб гол муаллифига айланди ва бу унинг «Андижон» таркибидаги илк голи бўлди. Қолаверса, Зотеев 2025 йилда “Бобур арена”да биринчи голни урган ўйинчи сифатида ҳам ёдда қоладиган бўлди.
33-рақам остидаги Олегдан барчанинг, шу жумладан мухлисларнинг ҳам умиди катта. Чунки бу йилги мавсум «Андижон» учун жуда муҳим саналади. Ҳар бир учрашув эса ўзгача аҳамият касб этади. Кейинги турда «Андижон» Наманганда «Навбаҳор»га қарши майдонга тушади. Табиийки, бўлажак беллашувга ҳам қизиқиш қандайлигини ортиқча таърифлаш шарт эмас.
«Андижон» етакчиси ва сардори Зотеев «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва «Навбаҳор» билан бўладиган бўлажак беллашув борасида «Андижон» матбуот хизматига фикрларини айтиб ўтди.
“Ўз майдонимиздаги биринчи ўйиндан таассуротлар аъло даражада. Очилиш ўйинида катта байрам бўлди. Жуда қийин учрашув кечди. Менимча, ишқибозларга ёқадиган ёқимли ўйин бўлиб ўтди. Бундай қўллаб-қувватлов билан фақат ғалабага эришиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлисларимиз биз билан бирга. Ажойиб атмосферада тўп суриш бошқача.
Албатта, биринчи голимни ураман деб кутмагандим. Ҳар доим яхши ва сифатли ўйин кўрсатиш ва жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшиш мақсадини олдимга қўяман.
«Насаф»га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Ишонаманки, ўйиндан-ўйинга «Андижон» кучайиб боради ва биз қўшишимиз керак. Бу йил жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун курашади. Вақт ҳамда сабр керак. Биз эса охиригача ҳаракат қиламиз.
Дастлабки турларда ҳамма жамоа деярли бир хил ҳолатда бўлади. Кўпроқ ишлашимиз керак. Ўйлайманки, «Андижон»га битта ғалаба етишмаяпти. Битта ғалабага эришсак, ўйин ҳам янада «очилиб» кетади.
Ҳамма мухлисларни Наманганда қизиқарли ўйин кутяпти. Водий дербисига қизиқиш катта. Оддий ўйинлар қолмаган. Рақибни яхши ўрганиб, таҳлил қиламиз ва жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Олег Зотеев.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 20.03.2025 06:49.
Ўқилди: 1685 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |