-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдураимов: "Ўйин менга ёқди, биз учун энг асосийси натижа"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
ФИФА кунлари муносабати билан “ЖЧ-2026”нинг охирги саралаш босқичидаги ўйинлар ўтказилаётганидан яхши хабардорсиз.
Терма жамоамиз 20 март куни Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 25 март куни Теҳронда Эронга қарши марказий тўқнашув кутиб турибди. Миллий терма жамоамиз Эрон билан бирга мундиал сари тобора яқинлашиб қолди. Агар вакилларимиз Теҳронда уч очкони қўлга киритадиган бўлса, муддатидан илгари Ўзбекистон жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Шундай экан, 25 март оқшомида жуда муҳим ўйин гувоҳига айланамиз ва албатта вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
Таниқли футбол мутахассисларидан бири Жасур Абдураимов Қирғизистонга қарши ўйин ва Эрон билан ўтадиган бўлажак учрашув борасидаги бир қатор саволларга жавоб берди.
— Жасур ака, миллий терма жамоамиз Қирғизистонга қарши баҳсда кутилганидек 3 очкони қўлга киритди, аммо кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Ушбу учрашув ҳақида фикрингиз қандай?
— Биринчи навбатда биз уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда яхши натижа. Жаҳон чемпионатига чиқишимизга янада яқинлашдик. Ўйин шунақа бўлдики, рақиб қарши ҳужумда ўйнади. Бизда кўплаб голли имкониятлар бўлди.
— Рақиб футболчисининг қизил карточка олгани бизга фойда бўлдими ёки зиён деб ўйлайсизми?
— Албатта, таъсир қилади. Рақиб ўйинчисининг қизил карточкаси ҳам бизга яхши бўлди. Терма жамоамизга қийин бўлгани шу бўлдики, улар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Шунга қарамасдан футболчиларимиз кўплаб жуда яхши голга тортадиган вазиятларни яратдилар. Ўйин менга ёқди.
— Кейинги турда Машарипов Эронга қарши учрашувда жамоамизга ёрдам бера олмайди. Бу биз учун катта йўқотишми?
— Ўйлашимча, Машарипов катта йўқотиш. Чунки у етакчи ўйинчимиз. Кўрамиз, ўрнига ким ўйнаркин?
— Терма жамоамиз сафида сизга энг ёққани ким бўлди?
— Айтганимдек, менга жамоани ўйини ёқди. Ўртада Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов каби йигитлар ҳам ажойиб ҳаракат қилдилар. Булар етакчилар ва ўзларини кўрсатишлари керак. Ҳожиакбар Алижонов муҳим голни урди. У ёшлигида менинг қўл остимда шуғулланган. Гол урганидан хурсанд бўлдим.
— Умуман олганда, Теҳрондаги ўйиндан нима кутяпсиз?
— Ўйин жанговар тарзда ўтади. Ҳужумкор ва баланс бўлиши керак: ҳимояда ҳам, олдинга чизиқда ҳам. Жамоавий ўйин яхши бўлса, натижа ҳам келади.
— Сречко Катанецдан кейин Тимур Кападзе ишни давом эттиряпти. Жамоа ўйинида ўзгариш сезяпсизми? Катанец билан Кападзенинг фарқи нимада?
— Ҳозир фарқи албатта кўринмайди. Катанецда ҳам, Кападзеда ҳам вазифа битта. Айни пайтда натижа кўрсатиш муҳим. Айниқса, бу миллий терма жамоа бўлар экан, натижа энг асосийси ҳисобланади. Ўйин зўр бўлса натижа ҳам келади.Манба: zamin.uz.Киритилган сана: 22.03.2025 22:38.
Ўқилди: 1288 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |