-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Шерзод Насруллаев: «3 очко тўпласак, Мундиал масаласини ҳал қила оламиз»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Йиғинлар
Рукн: Интервьюлар
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш доирасида Эронга қарши майдонга тушади. Ушбу муҳим баҳс олдидан “Насаф” клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев “Дарё” нашри учун қисқа интервью берди.
— Эронга қарши баҳс олдидан нима дея оласиз, имкониятлар қандай?
— Эрон доимо Ўзбекистон учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Бизни қийин баҳс кутиб турибди, лекин жамоа ўйинга тайёр. Машғулотлар яхши ўтмоқда. Худо хоҳласа, ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритамиз.
— Жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Имкониятларимиз яхши. Яна 3 очко тўпласак, назарий жиҳатдан Мундиал масаласини ҳал қиламиз. Лекин олдинда 3 та муҳим баҳс кутиб турибди. Барча жамоалар ЖЧга чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.
— Сречко Катанец терма жамоадан кетишига футболчиларнинг муносабати қандай бўлди?
— Ёмон ҳолат бўлди. Жаноб Сречко Ўзбекистон терма жамоаси учун кўп нарса бера олди. Албатта, барча футболчилар бундан хафа бўлишди. Лекин бу — футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Инсон учун соғлиқ доим биринчи ўринда туради. Унга соғлиқ тилаб қоламиз.
— МТЖ бошқарувига Темур Кападзенинг келиши ҳақида ҳам фикрингиз қизиқ.
—Темур ака ўзбек футболи учун яхши таниш бўлган инсон. Ҳозирга вазиятда бошқарувга унинг келиши тўғри қарор деб ўйлайман. Ўйинларга жуда кам вақт қолган эди. Агар четдан мураббий олиб келинса, у бизнинг футболга мослашгунча ҳам озроқ вақт талаб этиларди. Шуни инобатга олиб, ЎФА тўғри қарор қабул қилди деб ўйлайман. Темур ака яхши мутахассис, жамоа унга ишонади.
— Нима деб ўйлайсиз Темур Кападзе ва Сречко Катанец ўртасидаги фарқ қандай?
— Тажриба томонлама Сречко Катанец устунроқ деб ўйлайман. Темур Кападзе эса ҳужумкор футболни яхши кўради. Катанец пайтида биз кўпроқ ҳимоявий ўйин кўрсатардик ва уни яхши ўзлаштира олдик. Энди ҳужумкорроқ футбол намойиш этамиз деб ўйлайман.
— Кападзенинг дебюти ҳақида нима дея оласиз?
— Темур аканинг дебюти қийин бўлди. Лекин энг муҳими ғалаба қозондик ва 3 очкони қўлга киритдик. Кападзе мен билган мураббийлар ичидаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Сабаби у футболчиларни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам тушунишга ҳаракат қилади. Шу боис унинг расмий баҳслардаги дебют ғалабасидан жуда хурсанд бўлдим.
— Ўзбекистондаги энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бирисиз, Суперлигада кўпроқ қолиб кетмадингизми?
— Ҳа, ўзим ҳам Ўзбекистонда кўп қолиб кетганимни биламан. Бир қанча таклифлар бор. Уларни ўрганиб чиқмоқдамиз. Муносиб жамоа бўлса, албатта легионерга айланаман. Балки ёзда, балки кейинги йил — ҳаммасини вақт кўрсатади.
— “Насаф” ҳақида нималар дея оласиз, чемпионликни ҳимоя қилишга жамоанинг имконияти қандай?
— Мавсум олди Анталияда йиғин ўтказдик. Тайёргарлик яхши ўтди. 10 та жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Янги келган футболчилар ҳам жамоага мослашиб олди. Жамоа чемпионликни яна бир бор қўлга киритишга ҳаракат қилади. Умид қиламанки, буни уддалай оламиз.
— Ўзбекистон кубогида “Насаф”га қийин рақиблар тушди.
— Ҳа, бу йил “Пахтакор” ва “ОКМК” каби кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз. Имкониятлар деярли тенг. Ҳеч бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Бизни қийин баҳслар кутиб турибди. Умид қиламанки, “Насаф” керакли натижаларга эриша олади.
Жамшидбек Маҳмудов суҳбатлашди.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 25.03.2025 14:52.
Ўқилди: 2340 марта.
Билдирилган фикрлар: 14 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |