-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
AS нашри мақоласи: Ҳусанов — миллий қаҳрамон
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Испаниянинг AS нашри "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Ўзбекистонга келиб кетишини ёритишга қарор қилди.
"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон шон-шуҳрат ва қимматбаҳо совғалар билан кутиб олинди.
Элита футболчиларни кам етиштирувчи ва ҳали бирор марта жаҳон чемпионатида иштирок этмаган мамлакат учун ўз футболчисининг "Манчестер Сити"га ўтишини катта воқеа деб аташ мумкин. Ҳусанов айнан шу ҳолатни бошдан кечирмоқда. У янги клуби билан келишувга эришганидан сўнг биринчи марта миллий терма жамоага чақирилди ва катта тантана билан кутиб олинди.
Тошкентга қўнган заҳотиёқ мухлислар уни кутиб турган эди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллари унга ўзига хос анъанавий бош кийим совға қилишди. Миллий терма жамоа йиғинига келганида эса уни Ўзбекистон футболи мутахассисларидан бири 300 000 еврога баҳоланадиган Mercedes автомобили билан тақдирлади. Биринчи машғулотда эса барча эътибор Ҳусановда эди. Барча микрофонлар унинг олдида эди. 21 ёшли футболчи ҳақиқий кумирга айланган. Шунингдек, у ушбу сафардан фойдаланиб, уйланди. Бу, шубҳасиз, унинг ҳаётидаги энг эсда қоларли кунлардан бири бўлмоқда.
Ҳусанов катта жамоатчилик учун ҳали номаълум футболчи бўлиши мумкин, бироқ уни Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги Олимпиада учрашувида ёки Чемпионлар Лигасида "Реал Мадрид"га қарши баҳсда кўриш мумкин эди. Унинг "болажон" чеҳраси бўлишига қарамай, Ҳусанов жуда тезкор ва интуитив ҳимоячи. У дунёдаги энг кучли ҳимоячилардан бирига айланиш учун барча қобилиятларга эга. Атиги бир ярим йил ичида у Беларусда ўйнашдан "Манчестер Сити"гача кўтарилди. Бу оралиқда у "Ланс" клубида ҳам ўйнаб, барчани ҳайратда қолдирган эди. У Англия премьер-лигасида ўйнаган тарихдаги биринчи ўзбек футболчиси ва шу боис унинг ватани учун ҳақиқий элита лойиҳаси ҳисобланади".Манба: as.com.Киритилган сана: 26.03.2025 23:21.
Ўқилди: 4473 марта.
Билдирилган фикрлар: 10 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |