-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Аббосбек Файзуллаевнинг агенти уни Европага қачон кетиши мумкинлигини айтди
Баҳо: +3Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини 2023 йилнинг августидан бери ЦСКАда тўп тепаётган иқтидорли легионеримиз Аббосбек Файзуллаевнинг Европанинг топ-лигаларига қачон ўтиши қизиқтириб келади.
Ўтган муддат давомида Аббосга “Парма”, “Бавария”, “Монако”, “Реал Сосьедад” каби клублардан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бу масала ҳамон муҳокамаларнинг энг долзарб мавзуси бўлиб турибди.
Pro Sports Management промоутерлик компанияси раҳбари Герман Ткаченко журналистларга берган интервьюсида Аббосбек Файзуллаевнинг кучли лигаларга йўл оладиган даври келганини маълум қилди.
— ЦСКА бош мураббийи Марко Николичнинг жамоа ўйинини қишда ўзгартириб, “ромб” услубига ўтказгани Аббосга нима берди?
— Файзуллаевнинг ўзининг ўйин услубига қўшимча характеристикаларни қўшди. У янги позицияда ўйнай олиш қобилияти, курашиш имконияти ва ҳимоявий ҳаракатларни амалга ошира олишга қодирлигини намойиш қилди.
Аслида бу сифатларнинг бари Аббосда бор эди, энди уларни қўллаш ва кўрсатиш пайти келди. Аввал Файзуллаев рақобатчисиз ўйнарди, ҳозир таркибга кириш учун рақобат жуда юқори. Буни уддаласа, футболчи сифатида янада кучайган бўлади.
— Қишда Аббос ҳақиқатан ҳам кетиши мумкинмиди?
— Биз буни режа қилмаган эдик. “Бенфика” билан аниқ трансфер масаласи кўтарилмаган, фақат муҳокама бошланган эди.
— Файзуллаевга олдинга қадам босиш даври қачон келади?
— Яқинлашиб келаётган ёзда. Бироқ бу келажак борасида бизнинг ўй-хаёлларимиз холос. Биз ёзда аниқ кетамиз, деган қарор чиқармаганмиз, ҳаммаси ЦСКАга, харидорга ва ҳамма томонларнинг келишувига боғлиқ.
— Файзуллаевга “Бавария” қизиққан эди, шунақа қизиқишлар ҳали ҳам ўз кучидами?
— Жуда кўп. Бироқ булар ҳали музокара даражасига кўтарилмаган. Клублар номини айтмайман, буни тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Лекин бу фақат топ-лига!
Аббос — арзонбаҳо футболчи эмас, унинг даражаси кейинги қадамни ташлаш учун жуда жиддий муносабатларни талаб қилади.
— Ҳозирги шароитда, ЦСКА пул эвазига қандай қилиб ўйинчини Европага трансфер қилиши мумкин?
— Бу жуда қийин масала. Вазият мураккаб – ЦСКА санкциялар рўйхатида, банкларда клуб номига белги қўйилган, атрофда ахборий шов-шув катта. Аммо бунақа қийинчиликларга қарамай, трансферни амалга ошириш имкони бор. Биз bridge-лига, яъни Аббос Европага йўл олишидан олдин муайян муддат бошқа чемпионатга ўтиб туриш вариантини ҳам назарда тутиб турибмиз.
“Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг август ойида ЦСКА жамоасига кўчиб ўтди ва қисқа фурсатда Россия Премьер-лигасининг энг ёрқин истеъдодлари қаторига қўшилди.
21 ёшли ҳужумкор футболчимиз ҳозирга қадар “армиячилар” сафида барча турнирларда 60 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва 21 та ассист расмийлаштирди. Бу муваффақиятлар ортидан Файзуллаевнинг трансфер суммаси 8 миллион еврога кўтарилди. Бу кўрсаткич бўйича Аббос “Манчестер Сити” вакили Абдуқодир Ҳусановдан кейин Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг энг қиммат иккинчи футболчиси ҳисобланади.Манба: zamin.uz.Киритилган сана: 03.04.2025 11:22.
Ўқилди: 4889 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |