-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг кечаги ўйинида нима учун иштирок этмагани маълум бўлди
Баҳо: +2Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
«Сити» расман тасдиқлади - Ҳусановда жароҳат йўқ. Шунчаки, унга дам беришган.
«Борнмут»га қарши О’Райлининг муваффақиятли чиқиши «Манчестер Сити»га яна битта қўшимча опцияни, ҳужумкор тактикани тақдим қилди. Аслида яримҳимоячи бўлган О’Райли чап қанотдан жой олади, Гвардиол эса марказий ҳимоячига айланиб, керак бўлганда, ҳужумга чиқилганда, чап қанотни ҳам ёпиши мумкин. Бундай гибрид ролларга Пеп Гвардиола кўп мурожаат қилишини яхши биламиз. Ўйини келиб турганда О’Райлини кўпроқ ўйнатиб, ишланмаларни кўздан кечириб олиш учун айни муддао. Чунки «Лестер» айни пайтда лиганинг энг кучсиз жамоаси - охирги 5 ўйинда бирортаям гол ура олишмаган. Агар бугун «Сити»да муаммо бўлсаям, фақат ҳужумда бўлиши мумкин.
Якшанба куни эса Манчестер дербиси бор. Ўша ўйинда Гвардиола риск қилмайди, ҳимояда ҳимоячилар ўйнашини кутса бўлади. Катта эҳтимол Абдуқодирни айнан ўша ўйинга асраб турган бўлиши мумкин. Зеро, тиғиз феврал-март, терма жамоа ўйинларидан сўнг Ҳусановга ҳам дам олиш зарар қилмайди. Агар қачондир ёш марказий ҳимоячига дам бериш керак бўлса, айнан бугун эмасми энг мақбул пайт? Аксинча, агар Ҳусанов бу сафар ҳам асосийда тушганда, Гвардиола яна Ҳусановга имкон бераётгандек туюларди, дам бериляптими, демак тўлиқ ишонч бор. Синовга мухтож эмас.
Умуман таркибда 20 дан ортиқ футболчилар бўлади ва навбати билан кимдир четда қолиши мутлақо нормал ҳолат. Ана, «Сити» ҳам Ҳусановни четлатди, деб вахима қилишни бас қилинглар. 21 ёшли футболчига шунча пул тўлаб, осонгига воз кечишмайди у ерда. Ҳусанов «Манчестер Сити» таркибидаги футболчи, тамом, доим, қанақа ўйнаркин, неча балл оларкин, хато қилмасмикин, деб хавотир олиб юриш шарт эмас. Пеп акамнинг ўзлари яхши биладилар, эти уники, суяги бизники.
Қаҳрамон Асланов.Манба: https://t.me/aslanov_futbol.Киритилган сана: 03.04.2025 17:08.
Ўқилди: 8958 марта.
Билдирилган фикрлар: 13 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |