-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Мирко Йеличич: "Футболчилар кучли хоҳишни йўқотиб қўймасликлари керак"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Про-лига » Умумий
Рукн: Янгиликлар
Пролиганинг 1-тури доирасида "Олимпик" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:3) жамоамиз устози Мирко Йеличич ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида яхшиси камроқ гапирганим маъқул. Буни бошқалар муҳокама қилиб олишлари мумкин. Футбол ривожи йўлида кўп ўзгаришлар бўлмаяпти. Бу ёмон. Бу ўзгарадими ёки йўқми, билмайман. Шундай бўлиб қолаётганига ўзбек футболи учун афсусдаман. Нима ҳақида гапираётганимни тушундингиз деб ўйлайман.
- 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйдингиз. Бу тажриба билан боғлиқми?
- Биз жамоа сифатида йиғилганимиздан сўнг биз илк бор табиий майдонда ўйнадик. Бу албатта бироз бошқача бўлди. Йигитларда оёқ оғрий бошлади. Сен икки ой шуғулланасан ва бир маротаба ҳам табиий майдонда футбол ўйнай олмайсан. Рухсат беришмаяпти. Хаттоки расмий ўйин олдидан ҳам. Бу уятли. Бу бизга ҳалал берди.
"Локомотив"дек жамоага тажриба ёрдам беради. Шунингдек, 190 сантиметрли одамнинг ҳам ёрдами катта бўлади. Биз хеч қачон бундай футбол ўйнамоқчи эмасмиз.
Мен аввал бунақаларни Англия футболида кўрардим. Бундай пайтлар ўтиб кетган деб ўйлардим. Ваҳоланки, ундай эмас экан.
- Ўйин олдидан футболчилар майдон чимини яхши ўришмаган деб айтишди. Сиз бунга эътибор бердингизми?
- Бу борада кўп гапириш мумкин. Яхшиси камроқ гапирганим маъқул. Бу ҳақида ўйлаши лозим бўлган одамлар бўлса керак. Бу менинг қарорим эмас. Бундай ҳолатлар қачон тўғирланади, билмайман. Мен деярли 20 йилдан бери бу ерда ишлайман.
- Бугун "Олимпик" сафида "Локомотив"нинг уч нафар футболчиси ўйнади. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Яхши. Уларга ўз даражаларини намойиш этишларига имконият беряпмиз. Биз бор-йўғи икки ой бирга ишлаяпмиз. Футболчилар ёш. Улар тажриба тўплашади. Улар кучли хоҳишни йўқотиб қўймасликлари керак.
Киритилган сана: 03.04.2025 22:12.
Ўқилди: 530 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |