-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Давлетов: «Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлади, лекин биз ғалабага яқинроқ эдик»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов оммавий ахборот воситаларига "Қўқон-1912"га қарши ғалабали ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
— Бугун томошабинлар жанговар ва қизиқарли ўйинни кўришди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлади, лекин биз ғалабага яқинроқ эдик ва ҳақли равишда ютдик, деб ўйлайман. Барча футболчиларни ва жамоамиз мухлисларини ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Жамоа мураббийлик кўрсатмасини бажарди, биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса кулгили гол ўтказиб юбордик. Бу вазият бизни бироз чалғитди. Стандарт ҳолатда яхши ҳаракат қила олмадик.
Шундан сўнг йигитлар олдинга югуришди, кўпроқ ҳужум қила бошлашди ва вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилишди. Биз вазиятга тўғри муносабат билдирдик ва рақибни яхши ўргандик. Ҳужумда қанотлар орқали самарали ўйнадик ва ҳақли голларни урдик.
— Маълум даражада бу сиз учун қийин ғалаба бўлди, чунки олдинги мағлубиятлардан кейин сизга катта босим бор эди. Шунга қарамай, чин юракдан сизни ғалаба билан табриклайман. Ҳисоб 1:0 бўлганида сиз ҳужумчи ва қанот футболчиларини тактик ўзгариш билан алмаштирдингиз. Аммо ҳисоб тенглашгач, нима учундир марказий ҳимоячини бошқа ҳимоячига алмаштирдингиз?
— Нодирхон Неъматхонов микро жароҳат олди, шу сабабли уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Қанотлардаги ўзгаришларни эса ўйинни кучайтириш мақсадида амалга оширдик — ҳужум ҳаракатларида тезликни оширмоқчи эдик. Бу ўзгаришлар режа бўйича эди. Айнан шу алмаштиришлар бизга вазиятлардан унумли фойдаланишга ва голлар уришга ёрдам берди
— Ишингизга мухлислар томонидан танқидлар бўлган. Бугунги ғалабадан сўнг, сизни танқид қилаётганларга нима деб жавоб берган бўлардингиз?
— Мухлислар ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳатто оғир вазиятларда ҳам жамоага ишонишлари керак. Жамоага келсак, бизда бўлган хатолар устида ишлаяпмиз ва уларни тузатишга ҳаракат қилаяпмиз
— Нега бугун Жаҳонгир Абдусаломов майдонда бўлмади?
— Абдусаломов касал бўлди. Ўтган ўйинда, "Бунёдкор"га қарши баҳсда ҳам ўзини унчалик яхши ҳис қилмаган эди. Ўша пайтда уни майдонга туширмаслик керак деб ҳисоблайман. Лекин у ўзи ўйнашга тайёрлигини билдирганди ва майдонга чиқди. Шунингдек, Дмитрий Плетнёвда ҳам жароҳат бор, аммо биз кейинги ўйинга қадар у тайёр бўлади деб ўйлаймиз.Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL.Киритилган сана: 05.04.2025 06:00.
Ўқилди: 379 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |