-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Александр Хомяков: “Ўйиндандан мутлақо қониқиш ҳосил қилмадим”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
«Андижон» – «Машъал» (1:0) ўртасидаги беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб берди.
— Қандай фикр бўлиши мумкин? Ҳаммасини ўзингиз кўрдингизку! Ўйин борасида мутлақо қониқиш ҳосил қилмадим. Агар биринчи бўлимда нимадир ўхшаган бўлса, танаффусдан кейин ўйин борасида рақибга бутунлай ютқаздик. Яхшиҳамки, ҳисобни очишга муваффақ бўлган эканмиз. Айниқса, иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан асло қониққаним йўқ. Албатта, бунинг сабабини ўрганиб чиқамиз. Ҳартугул, мавсумдаги илк ғалабани ва уч очкони қўлга киритганимиз мени бироз бўлса ҳам қувонтирди.
— Демак, жамоангиз кўрсатган ўйиндан норозисиз, шундайми?
— Мутлақо!!!
— Натижадан-чи?
— Юқорида айтиб ўтганимдек, бирор нарсадан бироз хурсанд бўлдим. У ҳам бўлса, ҳисобдаги устунликни сақлаб қолганимиздан. Уч очко олганимиз ёқимли. Лекин ўйинга бугунгидек ёндашув билан очколарни қўлга киритиш осон бўлмайди. Аксинча, бунинг иложи йўқ. Назаримда, бизда руҳият билан боғлиқ муаммолар борга ўхшаяпти. Йигитлар ниманидир йўқотиб қўйишдан чўчиб ўйнашди. Бу саволингизга дабдурустдан тайинли жавоб беришим мушкул. Аввало, учрашувни обдон таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Ташаббусни нима сабабдан рақибга бериб қўйганимизни ўрганиб чиқмасак бўлмайди.
— Захирадан майдонга тушганлар ўйинни қанчалик кучайтира олишди?
— Мутлақо кучайтира олишмади. Ўзингиз ҳам учрашувни томоша қилдингизку. Айниқса, қанотларда тўп сурганлардан қониқмадим. Ваҳоланки, улар тажовузкорликни кўрсатишлари, ўйиндаги ҳароратни оширишлари даркор эди. Тўғри, бир-икки хавфли вазиятлар бўлди. Масалан, Абдуманнопов ёмон ўйнамади. Соҳибжонов ҳам бир-икки вазиятларда яхши ҳаракат қилди. Лекин, барибир бизга тетиклик етишмади. Айниқса, қанот ярим ҳимоячиларини шу мақсадда алмаштиргандим. Одатда, айнан шу қанотдагилар ўйинга тажовузкорликни олиб киришади. Бироқ бугун бизникиларда буни умуман кўрмадим. Катта қийинчилик эвазига кичик ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олганимизгина мени хурсанд қиляпти, холос.
— Танаффус чоғида шогирдларингизга намойиш этаётган ўйинларидан қониқмаётганингизни айтдингизми?
— Албатта айтдим! Бизга ўйин маромини ҳис қилиш, устунликни сақлаб қолишдек муҳим жиҳатлар етишмаяпти. Тўпни назорат остида сақлаган ҳолда рақибни ожиз қолдириш, унинг ўйинини «қурутиш» керак эди, аслида. Биз бўлсак осонгина тўпни уларнинг назоратига топшириб қўйдик. Доимий равишда юқори темпда ўйнаш қийин. Яхшиҳамки, рақибнинг таркиби ёшлардан иборат. Уларга тажриба етишмади. Акс ҳолда бундай бўшашиш, ташаббусни бериб қўйиш бизга жуда қимматга тушган бўларди.
— Иккинчи бўлимда «Машъал» ўйинчиларини фаол бўлиши ва тўпни назоратга олишларини кутганмидингиз?
— Юқорида айтиб ўтганимдек, уларга ўзимиз шундай имкониятни ҳавола этдик. Футболда рақиб ўйнаш имконини берар экан, ҳаммаси тўла назоратдан чиқиб кетади. Энг ачинарлиси, биз майдон ўртасини уларга қўш-қўллаб топшириб қўйдик. Аслида бундай қилмаслигимиз керак эди. «Машъал» ўйин урғусини қарши ҳужумга қаратди ва иккинчи рақам остида ҳаракат қилди. Иккинчи таймда эса уларга ўйнаши учун имконият яратиб бердик. Яна шундай ҳолат такрорланмаслиги учун албатта хатолар устида ишлашимиз шарт. Бундан бошқача йўлимиз ҳам йўқ. Ҳаммасини таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 07.04.2025 11:25.
Ўқилди: 375 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |