-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ислом Исмоилов: «Бу натижага эришишимизда юртимиздаги болалар футболида ишлаётган ҳар бир мураббийнинг ўрни беқиёс»
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Қитъа чемпионатлари » Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Интервьюлар
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов тайёргарлик ва ўтказилган ўйинлар хусусида фикр билдирди.
"Биринчи навбатда юртимиздаги барча футбол мухлисларини Жаҳон чемпионатига чиққанимиз билан табриклайман. Бунинг тагида катта меҳнат ётибди. Бу нафақат терма жамоа мураббийлар штабининг ютуғи ҳисобланади, балки бунда ушбу ёшдаги футболчиларни тарбиялашда меҳнат қилаётган Ўзбекистондаги барча мураббийларнинг хизматлари ҳам жуда катта. Мен уларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Футболчиларнинг шу ҳолатга етиб келишида уларнинг ўрни беқиёс.
Биз кучли бўлишимиз керак, олдинга ҳаракатланишимиз керак. Ўтказилган 2 та ўйинга келадиган бўлсак, улар осон рақиблар эмасди. Таиланд ҳам ўзига яраша яхши рақиб. Хитой футболи эса сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланяпти. Бу ёшдаги термани япониялик мураббий бошқаргани учун жамоа ўйинида бир қанча чизгилар кўзга ташланди. Икки баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. Аммо футболчиларда руҳий ҳолат билан боғлиқ бироз муаммолар бўлди. Бирибир, улар ҳали ёш. Ўз олдиларида турган масъулиятни жуда яхши тушуниб туришган эди. Шунинг эвазига учрашувнинг айрим палларида ўйинимиз яхши қовушмаган бўлса, баъзи вазиятларда яхши ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. Кейинги баҳсларда машғулотда ишлаган услубимизни футболчилар кўрсата бошлашади, деб ўйлайман", — деди Исмоилов ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.Манба: https://t.me/FAUzbekistan.Киритилган сана: 07.04.2025 15:21.
Ўқилди: 1747 марта.
Билдирилган фикрлар: 11 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |